Уч йигит ҳарбий билим юртини битириб, хизматга келишибди. Полковникни ёнига кириб дебди:
— Ўртоқ полковник хизматни давом эттиришимиз учун ихтиёрингизга келдик. Полковник уччаласига қараб:
— Майли, сизларга учта савол бераман. 2 соат ичида жавобини айтасизлар. Биринчиси - аёлларга мунасабатиз? Иккинчиси - ичкиликка муносабатингиз. Учинчиси - хизматга муносабатингиз. Шу саволларга жавоб кутаман, - деб чиқарворибди.
2 соатдан кейин биринчиси кириб:
— Ўртоқ полковник, мен аёлимга хиёнат қилмайман, ичкилик ичмайман, хизмат қилишни хоҳлайман, - дебди.
Полковник:
— Баракалла! Сен рота командири бўласан, - дебди. Иккинчиси кириб:
— Ўртоқ полковник мен ичаман, хотинимга хиёнат қиламан, хизмат қилишни хоҳламайман, - дебди. Полковник:
— Ҳа майли, сен омборда ишлайсан, - дебди. Учинчиси кириб:
— Ўртоқ полковник, ароқ ва қиз машинада... Яна қандай хизмат буюрасиз, - дебди. Полковник болани кўзига қараб туриб, телфонини олиб, қўнғироқ қилибди.
— Алло, хотин бугун уйга кечроқ бораман. Янги ёрдамчимга объектларни кўрсатиб чиқаман, - дермиш.
Афанди маст ҳолда уйига кирса, уйида газ ҳиди экан. Афанди фикрлабди:
"Ҳозир чироқни ёқсам, ёниб кетаман" деб, уйга шам ёқиб кирган экан.
Камбағаллик лўлининг жонига тегиб, ўзини осишга қарор қилибди. Дарё соҳилидаги дарахтга арқон боғлаб бир учини бўйнига солибди.
Лекин шу заҳоти арқон узилиб, лўли дарёга қулабди. Уни зўрға қутқариб олиб:
— Нега бундай қилдинг? - деб сўрашса, лўли:
— Мени тинч қўйинглар! Мана шу ярамас арқоннинг дастидан сал бўлмаса чўкиб кетардим, - дермиш.
Иккита участка нозири айланиб юришса, дарахтда бир одам осилиб турган экан. Нозирлардан бири иккинчисига:
— Нима қиламиз бошимизга ортиқча ташвиш келтириб. Шу мурдани нариги туманга олиб бориб осиб келайлик, - дебди.
Иккала нозир мурдадан қутулиб, йўлларида кетаверибди.
Нариги туманни нозирлари айланиб юриб, кўзи дарахтда осилиб турган одамга тушиб:
— Анавини қаранглар, яна шу ерга осиб кетишибди...- дермиш.
— Менга қара, оғайни, мендан юз минг сўм қарзинг борлиги эсингдами?
— Эсимда. Мана, қара ён дафтаримга катта-катта ҳарфлар билан ёзиб қўйибман.
— Кўрдим.
— Агар шунақа эслатавериб жиғимга тегаверсанг, умуман ўчириб ташлайман.
— Банкоматни бузиб, пул олиш учун хакер қандай йўл тутади?
— Қўлига болға ва ноутбукни олади ва банкоматга келиб, уни болға билан уриб бузади ва пулларни олади.
— Ие, унда ноутбук нега керак?
— Ноутбуксиз хакер - хакерми?!
Агар интернет тезлигига ҳам педаль ўрнатилганда эди, инсонлар камроқ семизлик касаллигига учрар эдилар.
Бошлиқнинг котибаси:
— Азиз Қодирович, боядан бери телефон жиринглаяпти. Сизни сўрашяптими ёки меними била олмаяпман...
— Бу нима деганингиз???
— Гўшакни кўтарсам, "Дангасани мумкинми?" - дейишади. Билолмаяпман, сизга улаб берайми ёки ўзим гаплашайми...
Рокфеллер деган одам 100 миллион пул йиғишни ва 100 ёшга киришни ният қилган экан.
300 миллион пул йиғибди-ю, 97 ёшга кириб қазо қилибди.
Ҳамма ниятлар ҳам амалга ошавермас экан-да...
Японлар битта сўкинганда 1 дақиқа минут олдинга ўтиб қоладиган соат ихтиро қилишибди. Текшириш учун соатни япон барига илиб кўришибди. Эртасига қарашса 2 дақиқа олдинлабди. Кейин рус барига илиб кетишибди. Эртасига қарашса, 20 дақиқа олдинга ўтиб қолибди. Охири ўзбек чойхонасига илишибди. Эртасига қарашса, соат йўқ эмиш.
— Соат қани? - дейишса, чойхоначи:
— Э, у соатмиди? Биз қишда вентилятор нимага айланиб турибди деб олиб ташлабмиз...- дермиш.