Ҳамшира беморга маслаҳат беряпти:
— Агар шифокорга атаганингиз бўлса операциягача беринг! Акс ҳолда кейин кеч бўлиши мумкин...
Футбол жамоаси мураббийси ўз лавозимидан озод этилар экан, ўрнига янги сайланган мураббийнинг қўлига 3 дона рақамланган конвертда хат тутқазибди ва дебди:
— Бу конвертларни ҳозир очмагин! Оғир дамларинг келганда бирин-кетин очаверасан...!
Орадан озгина вақт ўтиб, команда яна мағлубиятга учрай бошлабди. Шунда мураббий 1-рақамдаги конвертни очибди. У ерда: "Ҳамма айбни менга ағдаравер!" деб ёзилган экан. Мураббий шундай қилибди.
Орадан яна вақт ўтибди. Мавсум тугаб, кетма-кет мағлубиятлар команда мураббийсини оғир аҳволга солиб қўйибди. 2-рақамли конвертни очганида у ерда "Катта ваъдаларни бер!" деган ёзув ўқибди. Яна маълум вақт мураббийни тинч қўйишибди.
Учинчи йил мағлубият! Ҳеч қандай ғалаба йўқ! Муҳлисларнинг норозиликлари! Сўнгги конвертни очган мураббийни кўзи шу ёзувни ўқибди: "Хатларингни ёзавер!!!"
Ҳаётида ниманидир алмаштиришга қарор қилган Валижон, валюта алмаштириш шохобчасини очди...
Бир куни болакай дадасига дебди:
— Дада, Ўзбекистон қачон жаҳон чемпионатига чиқади?
Дадаси бошини қашиб туриб дебди:
— Болам, рақиб томон адашиб, ўзини дарвозасига гол урганда, албатта жаҳон чемпионатига чиқармиз...
Бир йигит дўстига дебди:
— Мен хотинимни карате секциясига бердим.
— Ҳўш қалай?
— Яхши! Шуғулланяпти...
— Сен-чи?
— Мен ҳам... Овқат тайёрлашни, кирларни ювишни, уй тозалашни ўрганиб олдим...
Автобус бекатида икки нотаниш эркак турибди. Бирининг сочлари малла, иккинчиси кал. Малласоч эркак нимадан гап бошлашни билмай сўради:
— Ҳа, биродар, Худо сизни сочдан қисганга ўхшайди-а?
— Нега қисади? Малла соч бермоқчи бўлганди, ўзим истамадим.
Аёлнинг эри яна ичиб келибди. Хотини доимидек жанжал кўтарибди.
— Нима, яна ичиб келдизми? Бирор марта мана шу ароқ ўлгурни ичмай келасизми? Нимага ичаверасиз шу ер юткурни?
— Нима қилай, ароқ суюқ, ичилади. Агар қаттиқ бўлганда, ғажирдим...
Дўконда.
Харидор:
— Сизда суяксиз балиқ борми?
Сотувчи:
— Йўқ, лекин гўштсиз колбасалар бор.
Мижозларни қўлллаб қувватлаш марказига қўнғироқ
— Алло, эшитаман?
— Кимдир борми?
— Мен ўша кимдирман...! Эшитаман сизни!?
Директор бир ўқувчига мактаб деразаларини бўяшни буюрганди. Икки соатдан сўнг ўқувчи директордан сўради:
— Ромлариниям бўяйми?