Боши қотган бир эркак дўстига:
— Бугун хотинимни туғилган куни. Нима совға қилсам экан? - дебди.
Дўсти:
— Уйга маст ҳолатда бормасанг бўлди. Совға - шу!
Эркак ўйланиб туриб:
— Тўғри, хотинимни юбилейи ҳар ҳолда...!
— Доктор, менга ёрдамингиз керак! Ёшим 28да. Ҳанузгача турмушга чиқмадим.
— Мен психиатрман! Қандай қилиб сизга ёрдам беришим мумкин?!
— Ахир мен ақлдан озай деб турибман-ку...
Ярим тунда мусиқачининг эшиги тақиллабди.
— Кечирасиз, менга скрипкангизни бериб тура олмайсизми?
— Машқ қилмоқчимисиз?
— Йўқ, ухламоқчи эдим!
Бир одам адвокатни ёнига келиб дебди:
— Мени ҳимоя қилсангиз.
— Нимада айбланяпсиз?
— Пулларни сохталаштиришда.
— Майли, сизни ўз ҳимоямга оламан.
— Раҳмат. Мана сизга нақд пуллар!
Журналист чекка бир қишлоқда яшовчи одамдан интервью олмоқда:
— Сизнинг қишлоғингизда қандай машҳур, таниқли шахслар дунёга келган?
— Йўқ, бизни қишлоқда фақат чақалоқлар дунёга келишади-ку!?
Бир ёш йигит хилват кўчада одамларни тунаб, ўғрилик қилиб юрса, кекса отахон келиб:
— Ўғлим, бу нима қилганинг?! Отанг шу юришингни билса нима қилади?! - дебди.
Шунда йигит иккиланмай жавоб берибди:
— Отам мени ўлдиради! Чунки бу унинг ҳудуди!!!
— Одамлар вақтинча аблаҳ бўлиши мумкинми?
— Ҳа! Агар сўралган пулни соат 17:00да олиб боришинг керак бўлса-ю, сен уни 17:30 да олиб борсанг, демак сен ярим соатга аблаҳ бўлиб турасан.
Бир куни Алишер Навоий шогирди Хўжа Осафийга насиҳат қила бошлабди:
— Мен бир нарсага ҳайронман. Шундай ўткир зеҳнли, баланд таъбли бўла туриб, шеър ёзиш билан шуғулланмайсиз.
— Мавлоно хўб айтурлар. Афв мақомида узр баён қиламанки, энди шеър ёзишга зўр иштиёқ билан киришиб кетдим. Ҳатто кечалари ҳам шеър ёзиш билан машғул бўляпман. Масалан, ўтган кеча икки пулга олинган шам ёниб битгунча, икки юз жуфт байт ёздим.
— Ундоқ бўлса, ҳар юз жуфт байтинг бир пул экан-да...
Тирбанд автобусда бир йўловчи ёнидаги йигитга қараб дебди:
— Ҳой йигит, гимнастикачимисан?
— Ҳа, қаердан билдингиз?
— Чунки бир оёғинг бу ерда, иккинчиси бир метр нарида турибди.
Бугун бошлиғимни олдига кириб, маошим икки баравар ошишини истаётганимни айтсам, у менга шундай деди:
— Кўзгуни ёнига пулларингни қўйгин-да санаб чиқ! Аниқ ошади!