— Одилжон, агар шундай ёмон баҳоларга ўқишда давом этсанг, адангни бошида оппоқ сочлар пайдо бўла бошлайди.
— Адам бундан жуда-ям хурсанд бўладилар!
— Нега ундай деяпсан Одилжон?
— Чунки мени адам кал одам!
Уйида қўл телефонини унутиб қолдирган эр ишхонадан хотинига қўнғироқ қиляпти:
— Азизим, телефонимни ўчириб қўйсанг. Жиринглайвериб сени безовта қилади.
Хотини:
— Сизга Алишердан СМС келди. Бугун тунда кутар эмиш...! Кўзига уйқу келмаётган экан...! – дебди жаҳл билан.
Эри:
— Мени уйга киргизмайсанми??? – деса, хотини:
— Нега энди!? Бугун кечаси ухлашингиз учун дарвозани ёнига жой тайёрлаб қўйдим! – дермиш.
Афанди уйида ўтириб хаёлан қўй гўшти солиб пиширилган шўрва ичишни орзу қилиб ўтирарди. Қўшнисининг ўғли коса кўтариб чиқиб қолди ва деди:
— Амаки, агар шўрва қиладиган бўлсангиз, ойимгаям бир коса бераркансиз. Мазалари йўқ.
Шунда Афанди ўзича ғудраниб қўйди:
— Тавба, бу уйда орзу қилиб ҳам бўлмайди-я! Дарров қўшнилар эшитади.
Бир куни иккита йигит чойхонада ош егани келишибди. Ошни олиб келишгач, қараса, ҳамма гўшт нариги шериги томонга ўтиб кетибди. Шунда биринчи йигит дебди:
— Оғайни биласанми, файласуф ким?
— Йўқ, - дебди.
— Файласуф шундай одам-ки, у дунёни мана шу лагандай бураб қўйиши мумкин.
Шериги қараса, ҳамма гўшт нариги томонга ўтиб кетибди.
— Ие, - дебди йигит, - сен файласуфмисан?
— Йўқ, - дебди дўсти.
— Ундай бўлса қўй, дунё жойида турсин, - деб лаганни яна жойига айлантириб қўйибди.
Бир одам қўшнисига дебди:
— Ҳа қўшни, хўрозингизни сотгани олиб кетяпсизми?
Қўшниси унга қараб:
— Э, йўқ! Шунчаки, товуқларим хўрозсиз бозорга бормаймиз дейишяпти, - деб жавоб қайтарибди.
Ботир жанг майдонидан яраланган дўстини судраб чиқиб кетмоқда. Дўсти унга дебди:
— Мени касримга ўлиб кетасан. Тезроқ мени отиб ташлагин-да, ўзингни жонингни асраб қол!
Ботир бир сония тўхтаб:
— Иложим йўқ! Милтиғимнинг ўқи тугаган! – деса, дўсти илтижо қилиб:
— Менда бор, сотиб олақолмайсанми?!
Чойхонада ошхўрлик қилиб ўтирган Афандига бир таниши дебди:
— Уйингизга ўт кетди, тез боринг!!!
— Э, йўқ! Биз хотиним билан ишларни бўлишиб олганмиз. Мен пул топиб бораман. Хотиним уйдаги ишларга қарайди. Бор ўзига айт!
— Янги Ласетти олибсан. Қанақа экан? – деб сўрабди йигит дўстидан.
Дўсти бўлса:
— Яхши. Ишхонага 20 дақиқада бораман. Уйга эса 2 соатда келаман, - дебди.
— Нега? – сўрабди йигит.
— Чунки олдинги юришга бешта узатма бор. Орқага эса битта, - дермиш дўсти.
Янги келинчак эрига дебди:
— Чиройли кўйлаклар олиб бермасангиз, сайёҳатга олиб бормасангиз, нима қилардингиз менга уйланиб!
Эри бўлса унга қараб:
— Овқат пиширишни, шим дазмоллашни барибир ўрганмас экансан, нима қилардинг турмушга чиқиб?! – дебди.
Стоматолог ҳузурида:
— Мана сизни касал тишингиз!
— Мана сизга креслоингизни ушлагичи!