Ҳайвонлар пивога узундан-узун навбатда туришибди. Ҳаммадан олдин қуён ўтиб, пиво олмоқчи бўлган экан, бўрини жаҳли чиқиб, қуённи тўхтатибди:
— Қаёққа, ҳой қуён?! Навбатни кўрмаяпсанми?
Қуён:
— Юр, бир четга ўтайлик, гапим бор!
Бир дақиқадан кейин яна қуён навбатсиз пивога ўта бошлабди. Айиқ қуённи қулоғдан кўтариб:
— Ҳой шалпангқулоқ, қаёққа?! - дебди.
— Бир дақиқага бу ёққа қарагин, - деб, айиқни ҳам бир четга олиб кетибди.
Қайтиб келиб, доимгидек навбатсиз пивога қўл узатган экан, арслон ўкирибди:
— Жонга тегдинг-ку! Навбатга тур!
Қуён арслонни ҳам етаклаб, ўрмон ортига олиб ўтса, у ерда одамхўр дев турган эмиш.
— Яна гўшт олиб келдингми?! Қачон пиво олиб келасан??? - дермиш дев арслонни кўриб.
Ўта тарбияли одамнинг қарздор танишига ёзган СМСи:
" Жуда қўпол гаплар билан сўкиб айтяпман, олган қарзингни қайтариб бер!"
Таксида кетаётсам, ҳайдовчи мамнун оҳангда менга гап бошлади:
— Ўз касбимдан мамнунман. Ўзимга-ўзим хўжайин. Ҳеч ким менга буйруқ бермайди.
Шу вақт ҳайдовчини гапини бўлдим-да:
— Чорраҳадан ўнгга қайрилинг! - дедим.
Футбол майдони - камбағаллар бойлардан тепада туриб, уларга бақириб, томоша қиладиган ягона жой ҳисобланади.
— Шу хонада ухласам, нуқул тушимга қўрқинчли одамлар кираверади.
— Ишхонада ухлашга бало борми?...
Интернетда ёш қиз:
— Аброр ака, мен сизга турмушга чиқишга розиман. Биз дунёдаги энг бахтли оила бўламиз!
Йигит:
— Нималар деб валдираяпсиз?! Ахир мен бор-йўғи сизни расмингизга "Класс" босдим-ку!?
Бир эркак боғчага келиб, тарбиячи қизга:
— Мен ўғлимни олгани келдим. Ҳов анави болани кийинтириб беринг, - дебди. Тарбиячи ҳайрон бўлиб:
— У бола сизники эмас-ку деса, эркак:
— Фарқи нима? Эртага яна қайтиб келади-ку шу ерга, - дермиш.
Бир одамнинг қўшниси қазо қилибди. Шериги билан қўшнисига қабр ковлагани боришибди. Навбат билан ковлай бошлабди. Охири шериги тушибди-да, ковлаб бўгандан кейин:
— Уф-ф, чарчадим, - деб ўтириб олибди.
— Чиқ! - деса,
— Одам чарчагандан кейин гўрданам чиқгиси келмай қолар экан, - дермиш.
Бугун эрталаб автомобилимда кетаётиб, катта чорраҳада ўрнатилган камера мени суратга олганини пайқаб қолдим. Ҳайрон бўлдим, нега??? Ахир мен тезликни оширганим йўқ-ку!
Яна ўша чорраҳадан 3 мартта машинамни жуда секин ҳайдаб, камерага юзимни буриб, жилмайиб ўтдим. У мени 3 мартта суратга олди.
Эртаси куни уйимга 4 та квитанция ва мени жилмайиб турган суратларим келди. Жарималарнинг ҳаммаси хавфсизлик камарини тақмаганим учун экан...!
Санаторийга дам олиш учун келган одам хонасига жойлаша туриб, шеригидан сўрабди:
— Бу ерни овқатлари яхшими? Қорин тўядими? - деса, шериги:
— Бир бўлак нон берсангиз айтаман, - дермиш.