Кунларнинг бирида афанди эшагини йўқотиб қўйибди. Анча қидирса ҳам, топа олмабди. Охири ҳафсаласи "пир" бўлиб, ҳиёбондаги ўриндиқда ўтирса, орқа тарафда икки севишган суҳбатлашаётганмиш.
Йигит қизга:
— Сени кўзларингга қарасам, бутун оламни кўргандек бўламан, - деса, афанди улар томонга шартта ўгирилиб:
— Қараб кўр-чи, мени эшагим кўринмаяптими?! - дермиш.
Икки дугона суҳбатлашмоқда:
— Нега эрталабдан кайфиятинг йўқ?
— Ёмон туш кўрдим.
— Қани айтиб бер-чи!?
— Тушимда Бред Питт ва Леонардо Ди Каприо уйимга келиб, мен учун эрим билан ёқалашишибди.
— Ахир бу ёмон туш эмас, кўпчилик қизларнинг орзуси-ку!
— Ҳа, лекин эрим улардан устун келди-да...
Ишбилармон киши чет эллик ҳамкорлари билан мажлис бошлай туриб, котибасига:
— Менга қаҳва, манави учта эчкиларга эса чой олиб келинг! - деса, меҳмонлардан бири:
— Мен таржимонман! Гапингизни тушуниб турибман, - дебди.
Ёш йигит кўчада отахонни учратиб қолиб, сўрабди:
— Амаки, чекишдан борми?
— Мана, ол болам!
— Гугурт-чи борми?
— Мана, ол гугурт! Сақич ҳам бор, берайми?
— Беринг, амакижон.
Чол сақични узатиб туриб дермиш:
— Эҳ, ахир мен сеҳргар эдим. Сен бўлса арзимаган учта тилагингни тилаб бўлдинг...
Учта эркак 8 март куни мазза қилиб маишат қилиб ўтиришибди-да, кечаси уйига совғаларсиз қайтишибди.
Эртасига кўришиб, бир-биридан ҳол-аҳвол сўрашибди. Биринчиси:
— Кеча мен уйга борсам, хотиним жанжал кўтарди.
Иккинчиси:
— Мени хотиним ҳафа бўлиб, аразлаб гаплашмади.
Учинчиси:
— Мени хотиним эса едириб, ичириб қорнимни тўйдирди.
— Нима??? Нималар еб-ичдинг?
Учинчи эркак хўрсиниб дебди:
— Калтак еб, заҳар ичдим...!
Иккита жинни баланд бинога қараб туриб суҳбатлашмоқда:
— Шу бинодан пастга сакраган одам, нечи кунда ерга тушаркин?
— 3 кунда тушса керак?!
— Тушган одам ўлармикин?
— Эсинг жойидами? 3 кун овқат емайди, сув ичмай-ю, ўлмайдими?!
Икки дугона дўконга кирибди. Биринчи қиз Йогурт сотиб олибди-да, шу заҳоти устидаги қопқоғини оча бошлабди. Буни кўрган иккинчиси:
— Эсинг жойидами? Лоақал кассани ёнигача бормайсанми?! - деса, ҳалиги қиз:
— Аҳмоқмисан? Мана, қопқоғини устига "Шу ердан очинг" деб ёзиб қўйибди-ку!?, - дермиш.
Бир ўзбекдан сўрашибди:
— Нимага сизлар саволга савол билан жавоб қайтарасизлар?
Ўзбек жавоб қайтарибди:
— Ўзингиз нима деб ўйлайсиз?
— Бизни корхонамизда иккита ходим бир кунда уйланишди. Эълонлар тахтасида қуйидаги ёзувни кўрдик!
"Ботир ва Акмалжонларнинг никоҳ тўйлари билан табриклаймиз"!!!
Қайнона ҳар учта куёвини синамоқчи бўлибди. Биринчи куёви дарвозадан кириб келиши билан, ўзини ҳовлидаги ҳовузга ташлабди. Катта куёв дарҳол қутқариб олибди. Эртасига катта куёвни дарвозаси олдида янги Нексия машинаси, уни устида "Севимли куёвимга қайнонасидан" деган ёзув турган эмиш.
Эртасига қайнона ўртанча куёвини ҳам ҳудди шундай синабди. Ўртанча куёви тонгда ташқарига чиқса, дарвозаси олдида янги Матиз машинаси, уни устида "Севимли куёвимга қайнонасидан" деган ёзув турган эмиш.
учинчи куни қайнона кенжа куёвини синаш учун ўзини сувга ташлабди. Кенжа куёв ичида ўйлабди:
— Катта божамга Нексия, иккинчи божамга матиз тегди. Менга эски Тико ёки шалоғи чиққан Жигули тегса керак, - дебди-да, қайнонасини қутқармабди.
Эртаси куни эрталаб кўчага чиқса, дарвозаси олдида янги Каптива турган эмиш. Устида "Севимли куёвимга қайнотасидан" деган ёзув турганмиш.