Чол ёшликни эслайлик деб, кампирини севишганлар боғига олиб борибди. Гаплашиб туришса, боғ қоровули хизматчиси келиб:
— Жарима тўлайсиз! Аҳлоқсизлик учун! - дебди.
Шунда чол:
— Узр болам, биринчи марта кечира қол, - дебди.
Ҳалиги қоровул ўйланиб туриб:
— Майли сизни кечираман! Аммо, манави кампирни аввал ҳам кўп мартта огоҳлантирганман, - дебди.
Мебель магазинига бир харидор келиб, сотувчига кеча сизлардан олиб кетган стулни оёқлари синди, - деса, сотувчи:
— Стулни устига биров ўтиргандур-да?! - дермиш.
Телеграмда:
— У мендан машинангиз борми? - деб сўради. Мен эса:
— Ҳа албатта, - дедим. Шундан сўнг у:
— Ростанми? - деди.
— Ҳа, фақат у менга эмас, онамга тегишли. Агар менга турмушга чиқсанг, у сеники бўлади, - дедим.
У хурсанд бўлди. Кейин мендан машинани расмини жўнатишимни сўради. Мен ваннага кириб кир ювадиган машинани расмга олиб жўнатдим. 2 дақиқадан кейин қарасам, у мени блоклаб қўйибди. Балки, унга тикув машинаси бор йигитлар ёқар???
Бир одам адвокатга келиб, маслаҳат сўрабди:
— Дўстим мендан 500 минг қарз олган. Лекин ҳечам тан олмаяпти. Нима қилсам бўлади?
Адвокат:
— Сиз дўстингизни ёнига боринг-да, 1 миллион қарз эканини унга айтинг!
— Ахир у 1 миллион эмас, 500 минг қарз эканини айтиб тўпалон қилади-ку?!
— Ана шу гапи сизга исбот бўлади!
Ёш куёвни хотини кўзи ёриш арафасида. Куёв келинни машинада туғруқхонага олиб кетмоқда. Йўлларидан қора мушук ўтиб кетса хотини:
— Вой дадаси, энди мен қоп-қора бола туғаман, шунақа ирим бор, - дебди. Овсар куёв уйига келиб онасига:
— Ойи шу ростми? Йўлимиздан қора мушук ўтганди. Хотиним энди қора бола туғадими? – деса. Буни кузатиб турган дадаси:
— Хотин, сен туғруқхонага кетаётганингда олдингдан эшак ўтмаганмиди? – дермиш.
— Хотинжон! Мен бугун маош олдим! Юр сенга 8—Март байрамига қимматбаҳо кўйлак билан бриллиант кўзли узук сотиб оламиз!
— Вой, дадаси-ей, менга бундай матоҳлар керак эмас. Ундан кўра шу пулларни олиб
ўртоқларингиз билан тоққа бориб дам олиб келинг!
— Ҳурматли радиотингловчилар, сизлар "Идеал эр ва идеал хотин" эртагини тингладингиз.
Қадрли аёллар! Агар сиз 6 март куни совға олсангиз демак сиз у эркакнинг — хушторисиз… Агар 7 мартда совға олсангиз — сиз унинг хамкасбисиз… Агар 8 мартда совға олсангиз — сиз унинг севимли аёлисиз… Агар умуман совға олмасангиз — сиз унинг хотинисиз!!!
Автобусга тўлачадан келган аёл чиқибди. Ҳаммани туртиб-суртиб ўтиб кетаётса, бир озғингина жувон минғирлабди:
— Сал камроқ овқат есангиз, шунақа семириб кетмайсиз!
Тўладан келган аёл ўгирилиб:
— Сен ҳам ичингдаги гижжаларингни тозаласанг, қилтираб юрмасдан семирардинг, - деган экан.
Дудуқ одам милицияга қўнғироқ қилибди:
— М-м-милициями?
— Ҳа!
— Б-б-бу ерда м-м-мурда ётибди.
— Манзилни айтинг!
— Қ-қ-қ...
Телефон суҳбати узилиб қолибди. Бир сониядан сўнг яна телефон жиринглаб:
— Алло, тезроқ манзилни айтинг!
— Қ-қ-қ...
Яна телефон узилади... Такрор жиринглайди.
— Алло?!
— Қ-қ-қ...
— Бўлди, Мурда Қора-қамишда экан. Ўзимиз топиб олдик!!!
Иккита жинни балиқ овлаб ўтирса, бирини қармоғига балиқ илинибди. Шошилиб биринчи жиннига қараб:
— Энди нима қиламиз? - деса, иккинчиси:
— Балиқни сувда димиқтириб, ўлдирамиз, - дермиш.