— Сен тентаксан!
— Нима дединг? Қайтар-чи!
— Сен тентаксан!
— Яна бир қайтар!
— Сен тентаксан деяпман.
— Тентак одамни буйруқларини бажаряпсан-ку! Ўзинг ким бўласан унда?!
Бир куни ўғли чизган расмини дадасига кўрсатса:
— Э, қойил ўғлим! Ҳудди ўзимни чизибсан-ку! Фақат нега сочимни рангини жигаррангга бўядинг? - сўрабди ота.
Шунда ўғил қаламларига қараб туриб:
— Менда "кал" ранг йўқ-да, дада, - дермиш.
Афанди эрта баҳорда боққа қаламча экаётган боғбондан сўради:
— Нима экаётибсиз?
— Кўчат, - деди боғбон,- ҳадемай кўкариб мевага киради.
— Ҳаммаси қуруқ калтак-ку! - деди Афанди таажжубланиб.
— Ҳа, ер-сув қуруқ калтакни ҳам кўкартираверади.
— Бўмаса мени ҳам ерга кўмиб қўйинг, - илтимос қилди Афанди.
Боғбон кулиб Афандининг белигача тупроқ тортиб кўмиб қўйди.
Афандй пешингача изғирин шамолда турди, қорни очди, баданига зах ўтди. Боғбон пешинда овқатга ўтирганида Афанди қичқирди:
— Тақсир, мен бу ерда томир отиб, мевага кирмайдиганга ўхшайман, иложи бўлса мени овқатга яқинроқ жойга ўтқазсангиз.
Икки аскар бир-бирига мақтаняпти. Биринчиси деди:
— Хотинимнинг қўли гул! Шимимга ямоқ солса, ямоқ солгани умуман билинмайди-э!
Иккинчиси бўш кемади:
— Э бунинг нима бўпти!? Менинг хотинчамни қўлини гул десанг арзийди! Кийимларини ювса, ювгани умуман билинмайди!
Врач бемордан:
— Сизга нечи пуллик наркоздан қилай?
— Энг арзонидан!
— Алла, алла, алла-ё...
Бошлиқнинг "Олтин қоидалари":
1. Бошлиқ ҳамиша ҳақ.
2. Бошлиқ кеч қолмайди, иш юзасидан ушланиб қолади.
3. Бошлиқ ходималарга тегажоқлик қилмайди, уларга эътибор қаратади.
4. Бошлиқни хонасига ўзингни ғояларинг билан кириб, бошлиқни ғоялари билан чиқишинг керак.
Бешта оғайни чойхонада ўтирса, телефон жиринглабди:
— Алло, адаси, кеча мен сизга айтган тилла занжирни бугун қўшнимиз сотиб чиқди. Олаверайми?
— Ҳа, олавер!
— Кейин, интернет орқали янги телефонга ҳам буюртма бериб юбормоқчиман, майлими?
— Майли!
— Келаси ҳафта 8 март байрами экан. Шунга янги кўйлак ҳам тиктирмоқчиман. Уйдаги пулдан олиб, тикувчига бориб келсаммикин дегандим?!
— Хўп майли, боравер!
Телефон суҳбати тугагач, йигит телефонни жойига қўйиб дебди:
— Оғайнилар, манави телефон ўзи кимники эди???
Университетни тамомлаган чиройли, ёш қиз мактабга немис тилидан дарс бериш учун келибди. Мактаб директори ёш ўқитувчини текшириш мақсадида, у дарс ўтаётган хонага кириб, охирги партадаги ўқувчининг ёнига жойлашибди. Ёш муаллима доскага немис тилида жумла ёзиб, болалардан сўрабди:
— Қани, ким доскадаги ёзувни таржима қилади?
Орқа партада, директорни ёнида ўтирган бола қўлини кўтариб:
— Бугун учрашсак бўладими? деб ёзилган устоз, - деса, ўқитувчини жаҳли чиқиб:
— Нима? Вой тарбиясиз-ей! Нарсаларингни йиғиштир-да, йўқол!!!
Бола нарсаларини йиғиштириб, директорга қараб, йиғламсираб дебди:
— Немисчани таржима қилишни билмаскансиз, нима қилардингиз менга ўргатиб?!...
Телеграммдаги суҳбатдан:
— Севган қизингиз борми?
— Йўқ.
— Ундай бўлса, бирон ерда учрашиб, танишиб олсак бўлар экан.
— Афсуски, бунинг иложи йўқ...
— Сабаб?
— Хотиним рухсат бермайди.
Бир бола отасига мақтаяпти:
— Ада, синфдаги энг ялқов бола энди мен эмасман!
— Нега? Яхши ўқий бошладингми?
— Йўқ, бугун мендан ҳам ялқовроқ бола келди синфимизга!