Юқори қаватдаги қўшним эрталаб боласига шунақа қаттиқ бақирдики, мен ҳам бир зумда хонамни йиғиштириб, иссиқ кийимларимни кийиб олдим.
Бир эркак ҳар доим хизмат сафаридан қайтишда хотинига қўнғироқ қилиб:
— Азизам, мен бир соатда бораман, - деб қўяркан.
Бир сафар эри қўнғироқ қилмасдан, тўппа-тўғри уйга келаверибди. Эшикни очиб кирса, хотини жазмани билан ўтирган эмиш.
Секин оёқ учида кўчага чиқибди-да, қўнғироқ қилиб:
— Азизам мен етиб келдим, ҳозир уйга кираман, - дебди. Кирса, уйда хотинидан бошқа ҳеч ким йўқ! Шунда ҳалиги эркак чуқур ҳўрсиниб:
— Икки "цент"ни тежайман деб, оилам бузилиб кетай деди-я, - деган экан.
Хотиним-юрист, хотинимнинг акаси-прокурор, опаси-юридик фанлари номзоди, қайнотам-бош прокурор, қайнонам-юрист маслаҳатчи.
Худо кўрсатмасин, хотиним билан ажрашадиган бўлсам...
Бир қиз врач ёнига келиб:
— Доктор, гўзаллик ҳам бир дард эмиш. Шу ростми?
Врач:
— Хотиржам бўлаверинг. Сиз соппа-соғсиз!
Таксига бир отахон ўтирибди. Уч минг сўмга келишишган экан, отахон битта беш минг сўмлик бериб тушибди. Таксичи икки минг қайтим бераман деса, отахон йўқ бўлиб қолибди.Таксичи қайтимни бера олмаганидан қайғуриб юрса, кунларнинг бирида яна ўша отахонни кўриб қолибди.
— Мен ўша таксичиман. Қайтимингизни берай десам, йўқ бўлиб қолдингиз. Қаёққа кетиб қолдингиз?, - деса, чол жаҳл билан:
— Аҳмоқ экансан! Машинани колодецни ёнига ҳам тўхтатасанми?! Машинадан тўппа-тўғри колодецга тушиб кетгандим! - дермиш.
Травматолог врач малака оширувчи талаба билан бирга беморни кўздан кечиряпти. Врач:
— Мана қаранг, бош суяги лат еган.
Талаба:
— Балки, бош-мия суягидир?!
Врач:
— Эсинг жойидами? Мия борми бунда?! Мияси бор одам, хотинини туғилган кунига жазманини бошлаб келадими?! Мана энди, нима аҳволда ётибди...
— Ўртоқ, университетга миянг билан кирдингми?
— Ҳа, миям билан кириб, миям билан чиқдим!
Хотин эрига:
— Сиз ўтган ҳафта дўстларингиз билан чойхонага борганмидингиз?
— Ҳа, албатта хотин!
— Бугун чойхоначи Гуля телефон қилиб, сизни сўради!!!
Бир йигит бошқа шаҳарга бориб, сартарошхонага кириб, соқолини олдирмоқчи бўлиб ўтирибди. Шунда сартарош совунга туфлаб, энди йигитни юзига суртмоқчи бўлган экан, йигит:
— Ие, қизикмисиз?! Мен меҳмонман! Шунақаям фаросатсиз бўласизми? - деса, сартарош:
— Укам сен меҳмонлигинг учун совунга туфлаб, кейин юзингга суртмоқчиман. Шу ерлик бўлсанг, юзингга туфлаб, кейин совун суртаман, - дермиш!
Талаба адабиётдан имтиҳон топширяпти. Ёзувчини туғилган йили эсида-ку, вафот этган йили эсида йўқ экан. Ўқитувчи:
— Ёзувчини вафот этган йилини айтинг!
Талаба:
— Уни ўлди дейишга тилим бормайди. У мен учун доим тирик!