— Севги бўлмаган гап!
— Севги бор! Ана Малоҳатхон мисол. Ҳақиқий севишни ундан ўрганиш керак.
— Эсингни еганмисан? Ахир у тўрт марта турмушга чиқди. Севишни келиб келиб ундан ўрганиш керакми?! Тавба!
— Тўрт мартта эрга теккан бўлса ҳам, ўйнаши ҳамон ўша битта одам!
Хотин ишдан қайтган эрини ёнига келиб:
— Ойлик олдингизми? Бермайсизми? - деса, эри:
— Бугунмас! Бугун чарчадим, - дермиш.
Она ўғлини тишини олдириб, стоматолог хонасидан чиқаверишда боласига:
— Врачга нима дейиш керак ўғлим? - деса, болакай:
— Қонхўр аблаҳ! - дебди.
Бир эркак дўстига:
— Хотинимга яна бир маротаба хиёнат қилсам, ўзини ўлдиришини айтди.
Дўсти:
— Энди хиёнат қилмаяпсанми?
— Энди бу ҳакда унга сездирмаяпман. Ҳозиргача уни етти маротаба ўлимдан сақлаб қолдим.
Бир йигит пивохонага кириб бир бокал пиво ичиб:
— Қанча беришим керак? - деса, бармен:
— Уч юз, - дебди.
Ҳалиги йигит чўнтагидан бир ҳовуч танга чиқариб, уч юзини санаб, растани устига сочиб ташлаб, чиқиб кетибди.
Бармен ҳайрон қолаверибди. Эртасига ўша йигит яна келиб бир бокал пиво ичиб, дебди:
— Пиво ҳалиям уч юзми?
— Ҳа, уч юз!
Йигит чўнтагига қараб:
— Майда йўқ экан. Мана беш юз! Икки юз қайтимини бер! - деб битта беш юзталик берибди. Бармен ҳам кечаги қасдини олмоқчи бўлиб, икки юз тийинни полга сочиб:
— Ана қайтими, териб ол! - дебди.
Йигит бир барменга, бир полда сочилиб ётган тийинларга қараб, чўнтагидан юз сўмлик тийин чиқариб, растани устига сочиб ташлабди-да:
— Менга яна бир бокал пиво, - дермиш.
Бир ҳайдовчи автомобилида катта тезликда кетаётса, йўл четида:
"Тезликни 50км/с га пасайтир!" деган ёзувни кўриб қолибди. Дарҳол пасайтириб, бироз юргач, яна ёзув чиқибди:
"Тезликни 20 км/с га тушир!" Бироз юргач, яна "10 км/с тезликда ҳайда!". 10км/с тезликда бир соат юрган ҳайдовчи, охирги ёзувга кўзи тушибди:
"Тошбақа" номли боғимизга хуш келибсиз!"
Мактаб ёнидан ўтувчи машина йўли чеккасидаги ёзув:
"Эҳтиёт бўлинг! Болалар! Уриб юборманг!"
Ушбу ёзув тагида болакайларнинг эгри-бугри ёзуви қўшимча қилинган:
"Бироз кутинг! Ўқитувчимиз чиқадилар!"
Оддий аскар рота командирига шикоят қилибди:
— Ўртоқ командир, мени бошқа қисмга ўтказиншингизни сурайман.
— Нима учун? Бирор сабаб борми?
— Бу қисмда аскарлар ҳар куни тўй-тўй ўйнашади. Мени қўлимга этикни бериб, тўйни видеога олдиришади.
— Яхшимасми? Ҳар куни тўй кўрасан...
— Яхшиликка яхши, лекин эртасига тўйни дискини сўрашади-да...
Қиз:
— Мени севасизми?
Йигит:
— Албатта, азизам!
Қиз:
— Менга уйланасизми?
Йигит:
— Йўғее! Менинг севгим абадий!
Бир эркак ишдан уйга келиб:
— Мени гўзал маликам қани? - деса, хотини югуриб чиқиб:
— Шу ердаман адаси, - дебди.
— Сен ёвуз жодугарсан-ку. Мен қизимни чақиряпман, - дермиш эри.