Адолат излаб жуда кўп юрибди. Лекин, бошқа йўлдан кетаётганини билмас экан.
Иккита ҳамкасблар кечки пайт ишдан чиқишибди. Биринчиси дебди:
— Битта илтимосим бор, ҳозир бошлиғимиз ишдан чиқади. Сен уни ҳайдовчисисан-ку! Машина бузилган деб бироз шу ерда уни ушлаб тургин. Бугун бошлиғимизни қизи билан учрашмоқчи эдим, - дебди.
Ҳайдовчи истар-истамас зўрға рози бўлибди.
Бошлиқ ишдан чиқиб:
— Қани кетдик-ми?! - деса, ҳайдовчи:
— Машина негадир ўт олмаяпти!? - деб баҳона қилиб, анча вақтгача ушлаб турибди. Буни сезган раҳбар:
— Нега мени алдаяпсан? Тўғрисини айт! Акс ҳолда ишдан бўшатаман! - деб бақира кетибди.
Бошқа чораси қолмаган ҳайдовчи бор гапни айтиб берибди. Шу ерда ишлайдиган дўсти унинг қизи билан учрашмоқчи эканини, шунга у машина бузилди деб, баҳона қилганини айтса, бошлиқ хохолаб кулиб:
— Лақма экансан-ку! Мени умуман қизим йўқ. Ундан кўра уйингга бориб ўзингни қизингдан хабар ол!!! - деган экан.
Ярим кечада ташқарига чиқиб кетган эр, бироздан сўнг шалаббо бўлиб қайтибди.
— Ёмғир ёғяптими? - сўрабди хотини.
— Йўқ. Кучли шамол бўляпти, - дермиш эри.
Суд жараёни кетмоқда. Судья айбланувчига савол берибди:
— Айбланувчи, исмингиз нима?
— Исмим Бегуноҳ! Шахсимни тасдиқловчи ҳужжатларнинг барчасида шундай!
— Бегуноҳмисиз???
— Ҳа жаноб! Адолатли ҳукмингиз учун раҳмат! Мен кетдим!
Ҳамма косметика воситалари ҳам бирдек фойдали эмас.
Айниқса, эркаклар кўйлагидаги лаб бўёғи ҳаёт учун хавфлидир!
Боғчадан қайтган қизалоқ коллежда ўқийдиган опасига шошиб:
— Опа-опа, сизга шеър айтиб берайми? - деб сўраса, опаси жилмайиб:
— Майли, айтиб берақол! - дебди. Қизалоқ яна:
— Фақат сиз қарсак чалиб туринг, хўпми? - дебди. Опаси ҳам:
— Хўп, айтақол! - деб қарсак чалишни бошласа, қизалоқ:
— Ҳамма қизлар ўқишда,
Китоб ўқиб юрибди!
Битта аҳмоқ бу ерда,
Қарсак чалиб турибди! - дермиш.
Қизалоқ онасига дебди:
— Ойижон, мен 5 ёшдаман! Нигора эса 3 ёш. Мен каттаман!!!
Онаси:
— Қизим, мен 33 ёшдаман! Мен каттаман...
— Қизалоқ онасини қулоғича пичирлаб:
— Ойижон,каттаман эмас, қариман денг...!
Банкни тунаган ўғри пулларни санаб кўриб:
— Бор-йўғи эллик миллион экан..., - деди ғазабли оҳангда.
Шу пайт радиодан: "Шаҳримизда жойлашган банклардан бирида қўпорувчилик содир этилди. Номаълум шахс томонидан, бир миллиард миқдордаги пул ўғрилаб кетилди" - деган хабар тарқалди. Ўғрининг баттар жаҳли чиқиб, ўзига-ўзи минғирлаб дебди:
— Ҳаётимни хавф остига қўйиб, атига эллик миллион ўғирлай олдим холос! Банк бошқарувчиси эса, ўтирган жойида тўққиз юз эллик миллион ишлаб олди-я...!!!!
Оқшом эртагини бу сафар ўғлига отаси ўқиб бермоқда:
— Малика жуда-ям гўзал экан... У шунчалар чиройли эди-ки, шаҳзода бутун оқшом ундан кўзларини уза олмабди.
— Ада, нега шаҳзода маликани кўзларини узиб олмоқчи бўлган???
Дунёдаги 95 фоиз қизлар бир хил турдаги йигитни орзу қилишади:
Ичмайдиган, чекмайдиган, олийжаноб, ҳаддан зиёд тартибли, жуда келишган, бадавлат, қувноқ, фаросатли, ақилли, ...
Лекин шунча ижобий хислатлари бўла туриб, ҳанузгача бўйдоқ юрган йигитни ҳеч ким кўрмаган...!