Бугун даҳшатли туш кўрибман. Тушимда ишга кеч қолаётган эканман...
Вой! (Уйғониб кетиб...) Ие, ишхонада эканман-ку... Кўрган тушим қуриб кетсин...!
Бир аёл тиқилинчда ҳамёнини тушириб қўйибди. Бироздан кейин ёшгина бола аёлни ҳамёнини қайтариб берибди. Аёл ҳамёнини очиб кўриб болага:
— Мени ҳамёнимда иккита беш мингталик бор эди. Бу ерда ўнта минг сўмлик турибди-ку?! - деса, болакай:
— Биласизми, олдин ҳам биттасини ҳамёнини топиб бергандим. У менга миннатдорчилик билдириш учун майда топа олмаганди. Шунга пулларингизни майдалаб қўйдим, - дермиш.
Бу оламда ҳеч ким сени аэропортда таксичи кутганчалик, интизорлик билан кутмайди!
Бир киши машинасини ҳайдаб кетаётса йўл четида тўртта йигит битта одамни ураётган экан:
— Нима қиляпсанлар тўртталанг битта одамни уриб? - сўрабди ҳайдовчи тўхтаб.
— Чорраҳада бузилган камераларни тузатадиган устани ушлаб олдик, - дебди йигитлар.
Шунда ҳалиги одам:
— Қўл билан уришни нима хожати бор?! Оёқ билан тепа қолинглар? - дермиш.
Қизи мактабдан келиб дадасига дебди:
— Биз бугун 2х2ни ўргандик.
Дадаси:
— Хўш нечи бўлар экан?
— Тўрт бўлади.
Дадаси қизига тўртта конфет берса, қизи дермиш:
— Вой, билганимда 20 дердим...
Ойлик маошини олган ишчи кассирга қараб дебди:
— Сиз менга адашиб, 50 минг кам бердингиз!
Кассир:
— Ўтган сафар сизга 50 минг кўп бериб юборган эканман. Нега ўшанда адашганимни айтмадингиз? - деса, ишчи дермиш:
— Бир мартта адашсангиз майли, кечирдим. Иккинчисига қараб тура олмайман-ку!!!
Бир аёл қўрқинчли туш кўрибди. Тушида уни одамхўрлар қувлаб келаётган экан. Одамхўрлар аёлга яқинлашиб қолганида аёл ердан катта тошни олмоқчи бўлибди-ю, кўтара олмабди. Яна қаттиқроқ, икки қўллаб, бор кучи билан ердан торта бошлабди тошни...
Шу пайт аёл уйғониб кетибди. Қараса, уйида, ётоғида ухлаб ётганмиш. Эри эса аёлига қараб:
— Нима бўлди? - деб сўрабди.
Аёл тушини гапириб берибди. Шунда эри:
— Хўп майли, уйғондинг! Энди қулоғимни тортмасдан, қўйиб юборарсан-а...?! - дермиш.
— Алло, бу жиннихонами?
— Йўқ, хонадон! Лекин хоҳласангиз, хотинимни чақиришим мумкин...
Агар ўнг оёқни пайпоғи, чап оёқни пайпоғидан ажралиб турса, демак уни ювадиган пайт келибди!
Ҳар куни бир киши бозорда редиска сотадиган кампирга 1000 сўм бериб, редиска олмасдан кетаркан.
Бир куни ҳалиги одам яна 1000 сўм бериб, кетаётса, кампир уни қўлидан шартта ушлабди. Шунда киши:
— Ҳойнахой холажон бу сафар редиска олмаслигимни сабабини сўрамоқчи бўлсангиз керак?! - деса, кампир:
— Редиска оласанми-йўқми бу мени қизиқтирмайди. Редиска 1500 бўлди! - дермиш.