Бир куни бекатда 3 та ўзбек ва 1 та рус турган экан.
— Автобус келиб тўхтабди. Шунда биринчи ўзбек:
— Ё пирим деб, - автобусга чиқибди. Иккинчиси чиқаётиб:
— Ё Али дебди. Учинчи ўзбек эса:
— Ё Муҳаммад, - деб чиқиб кетса, бояги қараб турган рус ичида "Бу ерда ҳамма исмини айтаркан, - деб:
— Ё Андрей, - деб автобусга чиқиб кетибди.
Она ўғлини кундалигини текшира туриб, мантиқ фанидан "2" баҳо олганини кўриб дебди:
— Яна "2" олибсан. Бу сафар кимни айбламоқчисан?
Бола:
— Билмадим ойижон, мантиқ борасида наслимизни айбласаммикин ёки сизними?
Бир қиз шаҳзодаси оқ отда келиб, уни олиб кетишини кутаверибди, кутаверибди...
Охир оқибат оқ Дамасда пенсияси келган экан!!!
Бир йигит шифокор олдига келибди. Шифокор:
— Хўш, шикоятингиз?
— Ҳеч нима...
— Бирор жойингиз оғрияптими?
— Йўқ!
— Унда нима мақсадда келдингиз?
— Шунчаки ўзим...
— Тушунишимча соғлиғингиз тўғрисида билмоқчисиз?
— Йўғэ-э-э! Эрталаб телевизорни қўйсам, профилактика деб ёзилган экан, шунга айланиб келгандим...
Бошлиқ хонасига кирган ишчига раҳбар дебди:
— Сизни аризангизни кўриб чиқдим. Маошингизни ошириб бера олмайман!
Ходим асабийлашиб:
— Оширмасангиз-оширманг! Фақат ўз вақтида ойлик беришни ўрганинг!
Ёш келин эрталаб ошхонага чиқибди-ю, аксира бошлабди.
Биринчи аксирганида кулиб:
— Буниси Январь, - дебди.
Бироздан кейин иккинчи мартта аксириб:
— Энди буниси Февраль, - дебди. Шунақа қилиб, Март, Апрель, Май, Июнь, Июль, ...
Бир пайт орқасига ўгирилиб қараса, қайнотаси ўтирган экан. Келин:
— Вой, адажон кўрмабман сизни. Анчадан бери ўтирибсиз? - деса,
қайнотаси:
— Январдан бери ўтирибман, - дермиш.
Қари кампирни эри кўчадан келиб:
— Яхши қиз, танишсак бўладими? - деса, кампир:
— Қимизни кўпайтириб юборибсиз-ку чол! - дермиш.
Бир куни ўзбек, инглиз ва рус кетаётишса, олдидан дев чиқиб қолибди. Рус ва инглиз дағ-дағ қалтираб қолишибди.
Ўзбек эса:
— Ие, оғайни қалайсан?! Юр, чойхона бор бугун, кетдик, - деса, дев ҳам оғзи очилиб, ўзбекка қўшилиб кетиб қолган экан.
Севган йигитим кофе банкасига "Ҳаммаси тугади! Сизни ташлаб кетдим", деб ёзиб қўйибди. Шошиб банкани очсам, кофе тўла турибди. Вой ярамас ҳазилкашей!
Бир аёл жон бераётган экан. Эридан сўрабди:
— Менга хиёнат қилганмисиз?
— Бу нима деганинг?! Албатта йўқ! - дебди эри. Шунда хотини:
— Тўғрисини айтаверинг, хиёнат қилганмисиз? Барибир умрим тугаяпти, - деса, эри:
— Мабодо ўлмай қолсанг-чи!? - дермиш.