Иккита киши қурувчилар кийимида автосалонга кириб келиб, Бэнтли автомобилини нархини суриштира бошлашибди. Пуллари етмаслигини айтиб, бир-бири билан тортиша бошлашибди.
Қурувчиларга оддийроқ, арзонроқ автомобилни тавсия қилмоқчи бўлган автосалон ходими:
— Пулингиз камроқ бўлса, балки арзонроқ машина олиб турарсизлар?! - деса, қурувчилардан бири асабийлашиб:
— Биз тепадан тушириб юборган шлакоблок айнан, Бентлини устига тушиб кетди-да...! - дермиш.
Ота-оналар мажлисида бир боланинг отасидан ўқитувчи сўрабди:
— Мактабимиз учун нима қилиб бера оласиз?
Ота:
— Порталга ёзиб бера оламан!
Шундан кейин бу отани ўғли мактабни битириб кетгунча умуман мажлисларга чақириб безовта қилишмабди...!
Одамни ёши ўтган сайин хотираси ёмонлашар экан. Кимни пуллари қаерда сақланишини билса ҳам, унутиб қўяди.
Кейин пулдан қийналиб юради...
Автобусда бир жувон эркак билан жанжаллашмоқда:
— Сен хотинбоз, шилқимсан! Бирорта ҳам сочи узунни ўтказиб юбормаяпсан, - дебди аёл бақириб. Шунда бир қари кампир дермиш:
— Кечирасан қизим, сен уни уришяпсанми ёки реклама қиляпсанми???
Нега уяли алоқа операторлари "Телефон хизмат кўрсатиш доирасидан ташқарида" деган сўзни 3 тилда гапиришади???
Барибир ҳаммамиз биринчисини эшитибоқ, гўшакни жойига қўямиз-ку...!
Яхши қиз, мен билан кинога тушасизми?
— Майли...
— Йигитингиз рашк қилмайдими ишқилиб?
— Мени йигитим йўқ. Уни эрим концертга бирга тушганимиз учун уриб ўлдириб қўйган!
Бир киши зоодўкондан "гапира оладиган" тўтиқуш сотиб олибди.
Эртаси куни қайтиб келиб:
— Кеча сизлардан сотиб олган тўтиқушим гапирмаяпти! - дебди.
Сотувчи:
— Қўнғироқча харид қилиб, қафасга осиб қўйинг, гапиради, - дебди.
Харидор қўнғироқчани олиб, уйга кетибди. Эртасига яна қайтиб келибди:
— Барибир гапирмаяпти, - дебди.
— Кўзгу сотиб олиб, қафас ичига ўрнатсангиз, гапиради, - дебди сотувчи. Харидор ҳамма керакли нарсаларни - кўзгу, арғимчоқ, қўноқ сотиб олиб, қафас ичига илиб ташлабди.
Бир ҳафтадан кейин дўконга қайтиб келган харидор ўзида йўқ хурсанд эмиш. Сотувчи:
— Нима бўлди ? - деса, тўтиқуш эгаси дебди:
— Гапирди! Гапирди! Сотувчи:
— Нима деб гапирди? - деса,
— Қачон овқат берасан, қовоқмия!!! деди - дебди харидор қувониб...!
Еврей миллатига мансуб оиланинг ҳаттоки хожатхонасига ҳам қуйидаги ёзувлар ёзиб қўйиларкан. "Бўш ўтирма, фикрлаб ўтир!"
Эр хотинига ҳаёлчан деди:
— Мен ҳеч қачон бормаган жойга боришни, ҳеч қачон қилмаган ишни қилишни хоҳлаяпман.
Хотин жавоб берди:
— Унда ошхонага бора қолинг!
— Дугонажон кўйлагингни қаерда тиктирдинг?
— Парижда.
— Париж қаерда? Қишлоғимиздан узоқми?
— Париж қишлоғимиздан тахминан 8 минг километр узоқда.
— Буни қара-я, шунака чекка жойларда-ям яхши чеварлар бор эканда-а?