— Муваффақиятни калити, ҳамма эплай олмайдиган ишни зўр бажаришдир!
Ўғли эса:
— Ҳаммадан кўра ишсиз ўтиришни зўр эплайман. Бўладими? - дермиш.
— Эринг ухладими?
Хотини:
— Шунақага ўхшайди?!
Шкаф ичидан:
— Ундай бўлса, мен кетдим!
Шу пайт эри сакраб ўрнидан туриб:
— Ҳали сени кредит пулингни тўлаб бўлмадим. Қаёққа кетасан???
Фақат кичкина уй ва маош учун эмас...!
— Кеча эрим билан ҳазиллашиб, ҳолатини томоша қилиш ниятида кўйлагининг елка қисмига лаб бўёғини суртиб, рашк жанжалини кўтармоқчи бўлдим.
— Хўш? Қалай чиқди ҳазилинг?
— Ҳазил дейсанми? Қилмишига иқрор бўлди!
— Сизларда-чи?
— Бизларда бунинг учун қамашлари мумкин.
— Қаерда ишлайсиз?
— ГАИда...
— Мен билан уришасанми? Тўхтаб тур, унда ҳозир кроссовкамни кийиб келай, - деб кетибди.
Қайтиб келгунича кўзгуни машина босиб, майдалаб кетибди. Шунда йигит:
— Номард, бир кишига нечтанг уришансанлар, - дермиш.
— Кимни латифаси кулгили чиқмаса, ўшани ейман, - дебди шер.
Биринчи бўлиб қуён латифа айтибди. Ҳамма ҳайвонлар кулибди. Фақат жирафа кулмабди. Шер қуённи еб бўлгач, бўри латифа айтибди. Жирафа росса кулибди.
— Нега куляпсан? - дейишса, жирафа:
— Қуённи латифаси кулгили экан, - дермиш.
"Азиз болажоним! Мана, хизматинг ҳам тугай деб қолди. Уйга қайтишингга қандай совға тайёрлаб қўяйлик? Машина олиб қўяйликми? ёки янги уй олайликми? Балки келин топиб қўярмиз...?"
Армиядаги ўғлидан жавоб хати келибди:
"Меҳрибон адажоним ва онажоним! Менга машина ҳам, уй ҳам, келин ҳам керакмас! Битта қўчқор олиб, унга Қўчқоров деб лақаб қўйинглар. Ҳарбий хизматдан уйга қайтгач, ўша прапоршик Қўчқоровни сўйиб, гўштини ейман!"
— Анавиларни қара, йигирма йилдан кейин биз ҳам ҳудди шуларга ўхшаб қоламиз, - деса, иккинчиси:
— Аҳмоқ, бу кўзгу-ку...! - дермиш.
— Шалом шевгилим! Яхшимисан?
Қиз ҳайрон бўлиб:
— Жоним, нега "с" ҳарфини ўрнига "ш" ҳарфини ёзаяпсиз?
— Оғзимда носим бор-да, ашалим!