— Айрим рақамларни атайлаб, шу рақамдан бўладиган қўнғироқларни кўтармаслик учунгина телефонга сақлаб қўяман.
Ёш йигит кўчада ўтган-кетганлар билан гаров ўйнаб, пул ишлаб турган экан. Ёнига бир чол келиб:
— Нимадан гаров ўйнаяпсан? - деб сўрабди.
— Отахон, мана шу арчадан баланд сакрасам, сиз менга юз минг берасиз. Сакрай олмасам мен сизга, - дебди.
Отахон рози бўлибди. Ёш йигит абжирлик билан арчани устидан сакраб ўтиб:
— Пулни чўзинг, - деса, чол:
— Сен "Арчадан баланд сакрасам" дегандинг. Арча умуман жойидан қимирламади-ку!? Ўзинг пулни бер, - дермиш.
Хотин эрига:
— Озишимни хоҳласангиз, ҳам бир кило учун 100 мингдан тўлайсиз-ми? - дебди.
Эри бўлса:
— Инсофинг борми хотин? Бозорда думбани нархи қанча туришини биласанми? - деб кулиб юборибди.
Эр-хотин боғчадан болаларни олиб келиш устида баҳслашмоқда.
Эр:
— Сен бор боғчага!
Хотин:
— Сиз бориб келақолинг!
Эр:
— Сенга янги пальто, янги этик олиб бердимми?
Хотин:
—Ҳа!
Эр:
— Ана ўшаларни кийгинда бориб келавер!
Хотин:
— Нимага сиз бормайсиз?!
Эр:
— Мен нима пайпоқ билан соқол олиш учун кўпикда бораман-ми???
Ишга кириш олдидан суҳбат:
— Ижобий хислатларингиз?
— Қатъиятлилик!
— Майли бораверинг. Ўзимиз сиз билан боғланамиз!
— Раҳмат. Шу ерда кутиб тураман...
Икки улфат кўл бўйида гаплашиб ўтиришса, Хаммер машинасида бир бой келиб дебди:
— Йигитлар, кўлни қаери саёз? Машинамда нариги қирғоққа ўтиб кетмоқчиман.
— Мана бу еридан ўтсангиз бўлади, - деб жавоб беришибди.
Бой Хаммерида кўлга қараб ҳайдабди-ю, шу заҳоти чўкиб кетибди. Бир амаллаб сузиб чиққан бой:
— Саёз дегандиларинг-ку!? - деса, улфатлар ҳайрон бўлиб:
— Ҳозиргина шу ердан бир тўда ўрдаклар ўтиб кетишганди-да..., - дермиш.
Шом пайтида хиёбон ичидан уйга қайтаётган аёлга кимдир:
— Тўхта! Ерга ёт! Эмакла! - дебди бақириб.
Қўрқиб кетган аёл буйруқларни бажара бошлабди.
Бир пайт қараса, битта киши кучукчаси билан шуғулланаётган экан.
— Азизим, янги турмагим ҳақида нима дейсан?
— Ҳечқиси йўқ, ўсиб кетади...!
Ёш бола бозорда ойисини йўқотиб қўйиб, йиғлаётса, бир одам уни овутмоқчи бўлиб:
— Агар ойингни юбкасидан ушлаб юрсанг, уни йўқотиб қўймасдинг, - деса, бола хўрсиниб:
— Ушламоқчи эдим, қўлим етмади, - дермиш.
— Аввалги касбимни, ишимни соғиняпман...
— Қаерда ишлар эдинг?
— Ҳеч қаерда. Бекорчи эдим.