Мени эртага бажаришим керак бўлган ишларим:
1. Анави...
2. Манави...
3. Униси...
4. Буниси...
...
— Азизам, бугун тушликка нима еймиз?
— Ҳеч вақо!
— Ҳудди кечагидек-ми?
— Ҳа, кеча икки кунлигини пишириб қўйгандим.
Бир одам аёлини туғруқхонага шошилиб олиб кетаётса, ёш йигит уларни машинасини тўхтатиб:
— Илтимос, қарашиб юборинг. Итариб юборсангиз бўлди..., - дебди.
Шошилган эр, — Йўқ, - деса, хотини:
— Борақолинг адаси. Сизни ҳам автомобилингиз тез-тез бузилиб туради. Майли машинасини итариб келинг. Мен кутиб тураман, - дебди.
Бояги йигит эркакни беш чақирим нарига олиб бориб, болалар майдончасига етгач:
— Мана шу качеляга ўтираман, итариб юборасиз..., - дермиш.
Мактаб сайтидаги эълон:
"Планшет сотаман. Арзон баҳода".
Эълон тагидаги биринчи изоҳ:
"Мавлуда Азизовна, дарсдан кейин қайтариб бераман дегандингиз-ку!!!"
— Қизингизга бундай ёмон сўзларни, қарғашларни ким ўргатяпти???
— Турқи қурсин, жуварнамак, ... қаёқдан билай...!
Ёқилғи қуйиш шаҳобчасига енгил машина тўхтаб, ичидан бир олифта аёл тушиб, кассага пулини тўлаб, келиб қараса, машинани эшиги қулфланиб қолибди. Калит эса машинани ичида қолиб кетган экан. Шу ерда ишлайдиган йигит аёлни қўлига сим бериб, ойнасини тирқишидан тиқиб, эшикни очиши мумкинлигини айтибди. Бир пайт қайтиб келиб қараса, бошқа бир машина эгаси, эркак киши қотиб кулаётганмиш. Сабабини сўраса, ҳалиги эркак:
— Анави аёл машинасини ойнасидан сим тиқяпти, эшикини очаман деб, - дебди.
Йигит бўлса:
— Эшиги беркилиб қолган экан, мен айтдим. Шу кулгилими? - деса, эркак яна кулиб:
— Машинани ичида дугонаси бор экан, симни қайси томонга тиқишни кўрсатяпти, - дермиш.
Ёш бола дўконга кириб:
— Асал беринг, - деб сотувчига идишини узатибди.
Сотувчи идишни асалга тўлдиргач, болакай унга:
— Пулини адам кечқурун бериб кетадилар, - дебди. Жаҳли чиққан сотувчи, — Йўқ, - дебди-ю, асални қайта тўкиб олибди.
Дўкондан чиққан болакай қўлидаги идиш ичига қараб:
— Адам рост гапирган эканлар. Бу ерда иккита нонга суртса етадиган асал чиқади, - дермиш хурсанд бўлиб.
Мэрлин Монронинг сурати ҳанузгача реклама плакатларида учрайди. Одамлар ўлганидан кейин ҳам ишлаб юришибди. Мени хотиним тирик бўлса ҳам ишсиз!!!
Бир киши хотини вафодор эканини текширмоқчи бўлибди. Ишга кетгандек бўлиб, кўчада беркиниб турса, хотини чиройли кийиниб, уйидан чиқибди-ю, битта машинага ўтириб кетибди.
Эри ҳам билдирмасдан, таксига ўтириб, секин ўша машина орқасидан кетаверибди.
Хотини бориб, бир тунги клубга кириб кетибди. Бояга эркак таксичига:
— Оғайни, анави кириб кетган аёл, менинг хотиним бўлади. Шундоқ ичкарига киргин-да уни олиб чиқ, истаган пулингни бераман, - дебди.
— Гап йўқ, ҳозир олиб чиқаман! - деб кириб кетибди. Бироздан кейин таксичи бир аёлни қўлидан ушлаб олиб чиқиб, — Ака, мана буни ушланг! - деса, эр:
— Эсинг жойидами? Бу мени хотиним эмас-ку! - дебди.
— Сиз ушлаб туринг, қўйиб юборманг! Бу менинг хотиним. Ҳозир сизникини олиб чиқаман, - дермиш.
Майхонада ароқ ичиб, кайфиятсиз ўтирган киши ёнига бир одам келиб:
— Нима бўлди оғайни? - дебди.
— Хотиним билан урушиб қолдим. Мен билан ўн кун гаплашмас экан...- деса, бояги одам:
— Аҳволинг чатоқ экан-ку! - дебди.
У киши яна ароқдан ичиб:
— Гапирма! Бугун охирги кун, - дермиш.