Ҳинд киноларидаги қаҳрамонлардан ўрнак олиш керак! Бир талай муаммоси бўла туриб, ашула айтиб, рақс тушиб юришади-я...
Профессор тиббиёт талабаларига мурдани кўрсатиб сўрамоқда:
— Ҳўш Наимулло, бу мурда нима сабабдан вафот этган?
— Домла, инфарктдан ўлган.
— Адашдинг! Равшанбек сен айт-чи?
— Домла, у ароқни кўп ичганидан жигари шишиб ўлган
— Қойил Равшанбек. Қаердан билдинг буни?
— Наҳотки қўшнимиз Хайрулло амакини танимасам...!?
Ботаника ўқитувчисига ўқувчи савол берибди:
— Дарахтлар ёрдамида шимол ва жануб томонларни қандай билиб олса бўладими?
Ўқитувчи:
— Жуда-ям осон-ку! Арча-шимол, пальма эса жануб.
— Ўғлим, сенга совға қилган ов милтиғи қани?
— Сотиб юбордим. Пулига эса қўлимга соат олдим.
— Аҳмоқмисан?! Энди қуён овига борсанг, соат нечида олдингдан қуён югуриб ўтганига қараб юрасанми?!
— Адаси, ҳанузгача менга бирор мартта гул сотиб олмагансиз...!
— Ҳали тириксан-ку, хотин...!
Битта жинни қўлида болтани ушлаб олиб, хурсанд юрса, шифокор:
— Нимага хурсандсан? - дебди.
Жинни:
— Палатадаги шеригимни бошини узиб, беркитиб қўйдим. Уйғонса, роса излайди, - деган экан.
Ҳозирги кунда барча хонадонларда эрталабки нонуштани фақат телефон ва ноутбуклар ейишади. Фақат улар дастурхон атрофида эмас, электр токи атрофида қорниларини тўйдириб олишади.
Эр хотинига қўнғироқ қилиб:
— Хотин, қаерларда бўлишни орзу қилар эдинг? Денгиз бўйидами ёки баҳаво ўрмонзорлардами? – деб сўрабди.
Қувончи ичига сиғмаган хотини:
— Албатта денгиз бўйида, дадаси! Саёҳатга йўлланма оляпсизми? – деса,
— Йўғ-э, хожатхона учун освежитель танлаяпман, – дермиш.
Замонавий олифтагарчилик бу:
Қўлида айфон телефон, лекин ҳисобида пул йўқ!
Каптива автомобили бор, лекин бензинга пул йўқ!
Олимларнинг фикрича, тез орада шартномаларда ёзилаётган кредит берувчи ташкилотнинг шартларини фақат электрон микроскоп ёрдамида ўқий олиш мумкин бўлади.