— Кеча кайфинг ошиб қолди, ўртоқ...
— Ҳа, нималар деб бақирдим ўзи? Эслай олмаяпман!
— "Ташқарига чиқмоқчиман, менга эшикни олиб келинг!" деб официантга росса ўдағайладинг...
— Ўғлим, бор, қўшнимиздан болғасини сўраб тур!
...— Беришмади ада...
— Одамлар мунча зиқна бўлишмаса. Бирор жойи камайиб қоладими!? ...Кир, ичкаридан ўзимизни болғани олиб чиқ!
Талабалар ётоқхонаси. Тонг.
— Вой белим, ёмон оғрияпти!
— Кечаси билан ҳуррак отганингдан кейин оғрийди-да!
— Кечаси билан яна мени тепиб чиқдинг-ми...?
Уйланаётган бир йигит ЗАГСда имзо қўяётса, ручкасининг сиёҳи тугаб қолибди. Шунда йигит пичирлаб:
— "Садақа бало қайтаради" дейишгани рост экан. Эрталаб садақа қилганим яхши бўпти-да..., - дермиш.
Ўлим тўшагида ётган бой икки ўғлига меъросини тақсимлаб
— Катта ўғлига ўзининг майхонасини, ароқхўр кичик ўғлига эса қолган ҳамма бойлигини қолдиришга қарор қилибди.
Бойни ҳолидан хабар олгани келган дўсти унинг қароридан хабар топгач, дўстига маслаҳат бериб:
— Дўстим, бойлигингни кичик ўғлингга қолдирмоқчимисан? Ахир у ароқхўр бўлса, бир умр йиғган давлатингни олти ойда ичиб тугатади-ку?! – деса,
бой:
— Тўғри. Аммо шаҳарда биттагина майхона бор, у ҳам бўлса катта ўғлимга тегишли бўлади! – деган экан.
Травмотология шифохонасидан чиқган эр-хотин такси тўхтатишди. Машинага ўтиргач, ҳайдовчига қараб:
— Илтимос, фақат шошилмасдан ҳайдасангиз. Кеча бир "ўпка" ҳайдовчи уриб юборган эди, - дейишибди.
Ҳайдовчи эса тиржайиб:
— Мен бўлса сизларни танимабман...- дермиш.
Қишлоқдан шаҳарга келган содда бир одам овқатланиш учун кафега кирибди. Менюни кўриб чиқгач, официантга битта гриль буюртирибди.
Беш дақиқадан кейин официант чой, нон ва бир пиёла соус олиб келибди. Бироздан сўнг официант грилни олиб келса, ҳалиги одам нон билан соусни еб бўлган эмиш. Официантни қўлидаги грилни кўргач:
— Товуқ борлигини олдинроқ айтсанг бўлмасмиди?! Мен грилга тўйиб олибман, – дермиш.
Мураббийидан жаҳон биринчилигида қатнашиш хабарини олган ёш гимнастикачи қиз вокзалга келибди. Поезд келгунича ҳали 30 дақиқа вақт борлигидан унумли фойдаланишга қарор қилган қиз кутиш майдончасида машқларни такрорлай бошлабди. Кўп ўтмай, бир қари онахон қизнинг олдига аста келиб:
— Онанг айлансин жон қизим, жуда-ям қийналиб кетдинг. Юрақол, хожатхона қаердалигини кўрсатаман..., – дермиш.
Иккита ҳамкасб суҳбатлашмоқда:
— Маошимни деярли ҳаммасини сайёҳатга сарфлаяпман.
— Йўл ҳаққи ошганидан хабарим бор...!
Имтиҳонда чиройли талаба қиз билетдаги саволларга жавоб топа олмай ўтирса, ўқитувчи ёнига келиб:
— Яхши қиз, бугун кечқурун бўшмисиз...? - дебди.
Қиз хурсанд бўлиб, — Ҳа бўшман, - деб нозланиб жавоб берса, ўқитувчиси:
— Бўлмаса, кечаси ўтириб саволларга яхшилаб тайёрланинг. Қайта топширасиз! - деган экан.