АҚШда қора чизиқ тугаб, сариқ чизиқ бошланди...
Ҳудди Beeline дек...!
Она қизига:
— Қизалоғим, пайпоғингни кийиб ол. Ахир, йўталяпсан.
Қизи:
— Пайпоқда ҳам йўталавераман-ку, ойижон...
Қўлга тушган мактаб қоровулини тергов қилишяпти:
— Ҳўш, айтинг-чи? Мактабдан нималарни ўғриладингиз? – сўрабди терговчи.
Қоровул юзини буриштириб:
— Хўжалик бўлими мудиридан бирор арзгулик нарса қолмаган-ку ўзи...?! – дебди.
Шоколадни тақсимлаган акасидан норози бўлган ука:
— Нуқул шундай қиласиз, ўзингизга катта қисмини олиб, кичигини менга берасиз! – дебди.
Акаси эса:
— Ҳўш, мени ўрнимда бўлсанг, сен нима қилган бўлардинг? – деб, сўрабди.
Укаси:
— Кичигини ўзим олиб, катта қисмини сизга берар эдим! – деса,
Акаси:
— Бўлмаса нега минғирлайсан...? — мен ҳам шундай қилдим-ку...! – дермиш.
Вокзал ошхонасида овқатланаётган бир хўранда:
— Официант, мени овқатимни нега бунча кам суздингиз?
Официант:
— Поездингиздан кечга қолманг дедик-да...
Она боласига:
— Агар ҳозироқ бўтқангни емасанг, ялмоғиз кампирни чақираман! – деса,
Боласи:
— Овора бўлманг ойижон, бу бўтқани ялмоғиз кампир ҳам емайди!... – дермиш.
Автобусда кетаётган бир йигит телефонига қараб: – "Окей ГУГЛ", мен қаердаман? – деса,
Бир қари кампир йигитга ўгирилиб:
— Илоё қуриб кетсин шу гиёҳвандлик!!! Қаерда бўлардинг, автобусдасан! Шўрлик Гулини эса бекатда қолдиргансан...! – дермиш.
40 дан 80 гача бўлган исталган жуфт сонни танланг. Уни 3 га кўпайтиринг. Кейин ундан 11 сонини айиринг, сўнг 17 ни қўшинг ва 2 га бўлинг. Энди кўзларингизни юминг. Қоп-қоронғу, шундай эмасми?
Википедия: — Мен ҳамма нарсани биламан!
Гугл:— Мен исталган нарсани топа оламан!
Фейсбук:— Мен ҳаммани танийман!
Интернет: — Барибир менсиз ҳечкимсизлар!
Электр: — Овозларингни ўчирасанларми, йўқми?!...
Эркакшунос олимлардан бири узоқ йиллик илмий тажрибаларидан сўнг, эркакларга қуйидагича таъриф беради:
— Эркакларни ер шарининг ҳамма ерида учратиш мумкин;
— Улар сут эмувчилар оиласига мансуб бўлиб, асосан, уйланиш орқали кўпайишади;
— Ичмаса одамларга деярлик хужум қилмайди;
— Гўшт, тухум, колбаса, ўпка, жигар, буйрак, калла почани севиб истеъмол қилишади. Баъзан хотинлари пиширган нарсалар билан ҳам озиқланадилар;
— Феъли ўзгарувчан бўлиб, неча йил умр кўриши хотинига боғлиқ;
— Энг катта хатоси, хотини борлигидадир;
— Эркаклар асосан 4 турга бўлинади: семиз, ориқ, узун ва калта.
— Улар соатига 20-25 км тезликда ҳаракатланадилар. Ичиб олганда эса соатига 50 см тезлик билан юрадилар;
— 20 ёшгача бўрига, 35 ёшгача йўлбарсга, 40 ёшгача шерга, 50 ёшгача айиққа, ундан кейин эса, мусичага ўхшаб қолишади...
Энг асосийси:
... Табиатда унинг ягона кушандаси - хотинидир. Хотинини кўрганида ташқи кўринишида қизариш, қалтираш, тил айланмай қолиши, нафас сиқиши ва телефонидаги смсларни ўчиришга уриниш каби салбий ҳолатлар кузатилади.