Тошкент ҳаво жудаям совуқ. Икки эркак турган экан, бири жуда баҳайбат ит билан, иккинчисидан сўрабди:
— Исиниб олишни хоҳлайсанми?
— Хоҳлайман
— Фас!!
Бир куни учта фил машинада кетаётишса, битта чумоли тўхтатиб:
— Мени-ям олиб кетинглар, - деса, филлар:
— Жой йўқ, - дермиш.
Бири соат ўғирлаб, иккинчиси эса сигир ўғирлаб қамалган икки маҳбус қамоқхонада учрашиб қолишибди. Сигир ўғриси кинояли оҳангда:
— Хўш, янги соатимиз неча бўлди? – деб сўраса,
Соат ўғриси:
— Сигир соғадиган пайт бўлди...! – деган экан.
Бир қўли йўқ ногирон тушкунликдан йиғлаб ўтирган экан, нарирокда иккала қўлидан ҳам маҳрум бўлган бир одам тинмай рақсга тушаётган эмиш. Бир қўллик ногирон яқинроқ келиб, сўрабди:
— Менинг бир қўлим йўқлигидан худога нолиб ўтирсам-у, сен иккала қўлинг бўлмаса ҳам ҳадеб рақсга тушасан?
Икки қўли йўқ дебди:
— Кўп гапирмасдан елкамни қашиб қўйсанг-чи...?! Боядан бери қийналиб кетдим...
Бир аёлнинг телефони жиринглаб қолибди.
Аёл гўшакни кўтариб:
— Алло! – дебди.
Бир одам:
— Фарзандларингиз бизни қўлимизда! - деса,
Аёл қўрқиб кетиб, ялина бошлабди:
— Барча шартларингизга розиман! Илтимос, фақат болаларимни қайтаринг???
Шунда ҳалиги одам:
— Эсингизни еганмисиз...?! Тезроқ келинг, ҳадемай боғча ёпилади, – дермиш.
Чўлда сувсизликдан ташна бўлиб кетаётган одамнинг
йўлидан қудуқ чиқиб қолибди.
Қудуқни кўрган ҳалиги одам қувонганидан, — Сув, сув, - деб бақирганча қудуқ томон югурибди. Шу пайт қудуқ ичидан бир одам отилиб чиқиб:
— Қани сув? Қани?! - дебди.
Қора танли билан оқ танли суҳбатлашмоқда. Қора танли гап бошлабди:
— Мен бир нарсани ҳечам тушунмайман. Туғилганимда танам қора эди. Қора бўлиб вояга етдим. Офтобда тоблансам ҳам рангим ўзгармайди, исиб кетсам ҳам, совуқотсам ҳам қораман. Бетоб бўлганимда ҳам ўша-ўша... бўламан.
Сиз оқ танлилар туғилганингизда рангингиз пушти эди, офтобда тоблансангиз жигарранг, исиб кетсангиз қизариб, совуқотсангиз кўкимтир тусга кирасизлар. Мазангиз қочса, танангиз яшил бўлади, ўлганингиздан кейин кулранг бўлиб қоласизлар...
Шунга қарамай, сизлар безрайиб бизни "ранг-баранг" дейсизлар-а???
Эр-хотин жанжаллашиб қолишибди.
Хотин:
— Минг лаънат сизга! Ғирт аҳмок экансиз!
Эр:
— Ҳа, бўлмаса сенга уйланармидим...?!
Икки оға-ини суҳбатлашмоқда:
— Эшитишим-ча хотининг машинасини уриб олганмиш...?!
— Ҳа.
— Ўзи-чи, тирикми ишқилиб?
— Ҳозирча тирик..., Ҳаммомда, беркиниб ўтирибди...
Травматология касалхонасидан чиққан бемор таксига ўтиргач:
— Фақат секинроқ ҳайданг, илтимос! Кеча шу ерда мени машина уриб юборган эди, - деса, ҳайдовчи беморга ўгирилиб:
— Ие, танимабман сизни..., - дермиш.