Бир қиз дугонасига:
— Ўзингга йигит топишинг учун кўчага ясанган ва хушчақчақ ҳолда чиқ! Чунки кўчада ўзига қарамаган ва ғамгин аёлларнинг барчаси турмушга чиқганлар бўлади!
Ёмғирли кунларнинг бирида, бир аёл дўкондан уйига қайтаётган экан. Ортидан бир эркак изма-из кела бошлабди. Жуда-ям яқин кела бошлаганини кўрган аёлнинг ўтакаси ёрилай дебди.
Қўрқувдан қалтирашга тушган аёл бояги эркакка ўгирилиб қараса, эркак:
— Қўрқманг! Мен шунчаки, янги этигим лой бўлмасин деб, изингизни босиб келяпман холос...! – дебди.
Янги оила қурган ёш эр-хотин фарзанд кўравермагач, кекса бир донишманднинг ёнига боришибди. Донишманд уларга баланд тепаликдаги ният дарахт учига, бир парча латта боғлаб қўйишни уқтирибди.
Бир неча йилдан сўнг, бояги донишманд эр-хотиндан хабар олгани келса, эшикни бир гала болакайлар очишибди.
— Онангиз қаерда? – сўрабди донишманд.
— Туғруқхонада, – жавоб беришибди болалар.
— Отангиз-чи?
— Тепаликдаги дарахтдан латтани ечгани кетгандилар...! – дермиш.
Раҳбарият ойлик иш ҳаққини камайтирмайди. Ҳақиқий бахт пулда эмаслигини бот-бот таъкидлаб туради.
Бир акахон қизил мерседесни миниб олиб, катта кўчанинг ўртасида, 150-170 тезликда кетаётса, ёнидан бир жисм яшин тезлигида ўтиб кетибди.
Ҳеч нарсага тушунмаган акахон, газни охиригача босиб, уни қувиб етибди. Қараса, ранги оқариб кетган бир одам ўтирган эмиш.
— Mенга қаранг, нима бало, моторингиз самолётникими?, – cўрабди акахон.
Бояги одам бўлса:
— Қаёқдан билай...?! Шунчаки, ’’американский горка”да учиб кўрмоқчи эдим...! – дермиш.
Бир ҳаёлпараст ерга қараб, ҳаёл суриб кетаётса, боши қарс этиб симёғочга урилибди. Қараса, симёғочга шундай деб ёзиб қўйилган экан:
"Симёғоч тепасидаги тугунда бир миллион пул бор. Олсанг, сеники! Агар ололмай, йиқилиб тушсанг, овозинг аёл кишини овозига айланиб қолади.
Ҳаёлпараст киши ололмай йиқилиб тушибди-ю, ростдан ҳам овози аёл кишиникига ўхшаб қолибди.
Ҳафа бўлиб турса, нарироқда бир эркак келиб қиз болани товушида:
— Ололмасангиз, нима қилардингиз чиқиб? - дермиш.
Икки дугона кинога кетишаётганда, йўлларидан бир эркак чиқибди. Дугоналардан бири ҳалиги эркак билан жуда илиқ сўрашибди.
Шунда иккинчиси:
— Бунча узоқ саломлашмасанг, ким бу ўзи? – деб сўраса,
Дугонаси:
— Шунчаки, иккинчи эримнинг, биринчи хотинини, учинчи эри бўлади! – деган экан.
Икки оғайни тикода бир дўкон ёнига келиб тўхташибди. Машинани эгаси тикони эшигини қулфлаётса, ўртоғи унга қараб:
— Бу эски араванг кимга-ям керак?! - деса, дўсти:
— Ўтган сафар машинамни ичига ахлат ташлаб кетишибди. Шунга қулфлаб қўймоқчиман-да..., - дермиш.
Иккита гадой кечада ўтган-кетганлардан садақа сўраб ўтиришган экан, бир йигит ёнларидан уларга салом бериб ўтибди. Шунда гадойлардан бири иккинчисига:
— Яхши бола экан, нега пул сўрамадинг?
Иккинчи гадой эса:
— Эй, калтафаҳм, агар пули бўлса салом берармиди...?!
Самсунг корпорацияси мобил телефоннинг навбатдаги моделини эълон қилди. Энди бу оддий бомба бўлади!!!