Бир бемор дорихонага кириб:
— Илтимос, йўталга қарши самарали дори берсангиз?
Сотувчи беморга ични сурувчи дори берибди.
Бемор:
— Мен йўталяпман, қабзият бўлганим йўқ!
Дорихоначи:
Шу доридан ичиб юрсангиз, йўталишга ҳам қўрқиб қоласиз...!
Коллеж ўқувчисининг дарс вақтида ҳаёл суриб ўтирганини кўрган устози:
— Ҳой, Эшмат! Дарсга қулоқ солмай, нималарни ўйлаб ўтирибсан?!
Эшмат:
— Стипендиямни ҳисоблаябман.
Устоз:
— Коллежда стипендия олмайсан-ку?!
Эшмат:
— Дастингиздан орзу ҳам қилиб бўлмайди-я...
— Ёшим 14 да, йигитим эса яқинда 21 га тўлади. Нима совға қилсам экан?...
— Жиноят кодексини!
Тонгга яқин уйига қайтган эрини ҳамма ёғида лаб бўёғи ва сариқ соч кўрган хотин жанжал қилиб:
— Бу нима аҳвол? - деб бақирса, эри:
— Айтсам ишонмайсан, масҳарабоз билан росса урушдим, - дермиш.
Салим мактабдан уйга кийимлари йиртилган, ҳамма ёғи ифлос аҳволда кириб келибди. Уни кўрган отаси сўради:
— Сенга нима бўлди?
— Азим билан уришдим.
— Бундан чиқди, энди сенга янги кийим сотиб олиш керак экан-да?
— Бу қийин эмас, дада. Аммо Азимнинг дадаси янги бола сотиб олишига тўғри келади...
Эр-хотин жанжаллашаётиб эр:
— Айбимни тан оламан. Бўлди, мен эшшакман! Яна нима истайсан...?
Хотин:
— "Иа" деб бақиринг!
Автобус бекатда тўхтаб яна йўлида давом этаётса, бир эркак жон ҳолатда автобусни орқасидан югуриб келаётганмиш. Қоқилиб, йиқилиб, яна туриб югурармиш.
Шу пайт бир йигит автобус ойнасидан бошини чиқариб:
— Ака автобусни орқасидан югураверманг. Ҳамма кулавериб, ичаги узилай деяпти, - деса, чопиб келаётган киши:
— Агар ҳозир бирортангиз автобусни тўхтатмасангиз, бошингиз узилади... Чунки мен шу автобусни ҳайдовчисиман, - дермиш.
Бир куни ўғри қўшнисини товуғини ўғирлаб, дарё бўйида сўйиб, патларини тозалаб ўтирганакан, товуқни эгаси келиб қолибди. Ўғри товуқни гўштини сувга ташлаб, патларини қўлига ушлаб олибди.
— Товуғим қани? Нима қилдинг? - деб бақира бошлабди товуқни эгаси. Ўғри бўлса:
— Товуғинг чўмиляпти, мен уни кийимларини ушлаб турибман, - дермиш.
Қиз болани биринчи учрашувдаёқ ҳайрон қолдирмоқчи бўлсангиз, учрашувга келманг. Шунда у ҳайратда қолади.
— Дада, кеча кўчада бир аёл билан кинога кириб кетдингиз-а?
— Жим, онанг билмасин! Мана сенга ўн минг!
— Йўқ дада, ўн минг кам!
— Мана йигирма минг бўладими?
— Дада, зиқналик қилманг! Ўтган куни ойим билан қўл ушлашиб кетаётган амаки эллик минг берди-ку...