Бир куни подшоҳ халқи қандай кун кечираётганига кизиқиб, эски кийимларни кийиб олибди-да, бозорга борибди. Гўшт растасини олдига бориб:
— Бир кило гўшт неча пул?
— Беш тилло!
— Нега бунча қиммат?
— Чунки подшоҳимиз нодон!
Подшоҳ саройга қайтибди. Эртасига башанг кийиниб, энди соқчилари билан яна ўша гўшт сотувчисини олдига борибди:
— Ассалому алайкум, подшоҳим, - дебди сотувчи.
— Гўштни қанчадан сотяпсан? - сўрабди подшоҳ
— Беш тиллодан!
— Нега бунча қиммат?!
— Кеча сиз нодонга айтдим-ку...
Ёқтирган қизим ёнимда, мен машина ҳайдаб кетаётсам, у менга меҳрли боқиб:
— Мени чин дилдан севаркансиз... Мана ҳозир ҳам, мен томонга тез-тез ўгирилиб, ҳар дақиқа мендан хабар олиб турибсиз...
Мен индамадим. "Йўлларда автомобиллар кўп, ён томондаги ойналардан орқадаги машиналарга қараб ҳайдаяпман" демайман-ку унга...!
Ҳар куни эрталаб тиғиз пайтда Тошкент шаҳридаги барча автобуслардаги ҳолат:
— Бироз сурилинг...
— Бироз озинг!
Оёғида тура олмаётган маст одам уйига келиб, ошхонадаги музлаткич эшигини очибди-да:
— Себзорга! Нечи пул? Йўқ дейсанми...? - дебди.
Кейин нима бўлгани эсида йўқ. Эрталаб ошхонани бир бурчагида уйғониб қараса, музлаткични синдириб ташлаган экан.
Хотини уйғонмасидан музлаткични олиб, устахонага югурибди.
Бироздан сўнг хотини туриб, ошхонага чиқиб қараса, музлаткич йўқ эмиш. Шунда хотини:
— Охири кўндирибди-да Себзоргача..., - дермиш.
Бир куни Фурқат деган йигит дўсти Раҳматга дебди:
— Кел, корейсларга ўхшаб исмимизни охирига "ли" қўйиб чақирамиз.
Раҳмат:
— Бўлмайди...
— Нега?
— Мен Раҳматли бўлиб қоламан, - деган экан.
Севган қизим билан IMOда гаплашиб ўтирибман. У бир дақиқага туриб кетганди, мониторда отаси кўриниб қолди:
— Ассалому алайкум, - десам, адаси ён-атрофга қараб:
— Ё тавба, ким у??? - дейди...
Бир одам уйини балконига чиқиб, шаҳарни томоша қилиб турса, қафасдаги тўтиси:
— Ҳой анқов, тентак, - дебди.
Эгасини кайфияти тушиб, ичкарига кириб кетибди. Эртасига яна шу аҳвол ...
Тўтисини жазоламоқчи бўлиб, қафасни устини ёпиб қўйибди.
Икки кундан кейин очиб қараса, тўтисига ҳеч нарса қилмабди. У яна эгасига қараб:
— Сани тентак десам, ғирт мараз экансан-ку, - дермиш.
Эрта тонгда уйига қайтган эрига эшик очган хотини:
— Ҳа, нега келдингиз? - дебди.
Эри бўлса ўзини йўқотиб:
— Нонушта қилгани..., - дермиш.
Милицияга бир эркак қўнғироқ қиляпти:
— Алло, милиция, хотиним йўқолиб қолди!
— Тинчланинг, қаерга кетган эди хотинингиз?
— Дўконга деб чиқиб кетганди...
— Хотинингизни белгилари: Бўйи? Соч ранги?
— Билмайман, бўйини ўлчаб кўрмагандим. Сочини рангини ҳар ҳафта алмаштириб туради. Охиргиси ёдимда йўқ!
— Кўзини ранги-чи?
— Ҳечам аҳамият бермаганман.
— Қандай кийимда эди?
— Билмайман ...
— Машинада кетганмиди?
— Ҳа, ҳа. Машинада!!! Ласетти. Ранги оқ, 2015 йил, автомат коробка, ўриндиқлар чармдан, галоген чироқли, қишки шиналар ўрнатилган, салонга монитор ҳам ўрнатиб берган эдим, - деб йиғлаб юборибди.
— Ҳавотир олманг, машинангизни албатта топиб берамиз!
— Сенга умрингда бирортаси "гўзал" деб айтганми?
— Ҳа. Бозорда, — Картошкадан олиб кетинг, гўзал қиз! - деб айтишган...