Кутубхонада:
— Ўз жонига қасд қилиш тўғрисидаги китоблар қаерда?
— Чапдаги учинчи жавонда.
— Ахир у ер бўм-бўшку?
— Бу жойдан китоб олганларнинг бирортаси ҳам қайтаришмайди-да.
Тонгда уйга кириб келган эридан хотини сўрабди:
— Кеча қаерда тунадингиз?
— Нодирникида.
Хотини тезда Нодирга телефон қилиб:
— Эрим кеча сизларникида тунадими?
— Ҳа, ҳозир ҳам ухлаб ётибди.
Балиқ овлаб ўтирган одамни олдига тимсоҳ сузиб келиб,
— Ов қалай бўляпти, илиняптими?, - деб сўрабди.
— Ҳа йўқ. Эрталабдан бери ўтирибман. Битта-ям ушлолмадим, омадим келмаяпти, - деб жавоб берибди.
Шунда тимсоҳ балиқчига қараб:
— Кун ҳам қизиб кетди. Балки чўмилиб оларсан-а, - дермиш.
Хотин эрига:
— Кеча чўкаётганимда мени қутқариб қолган одамни кўрдингизми?, - деса,
— Ҳа, кўрдим. Кеча келиб мендан узр сўраб кетди, - дебди эри.
Афанди бир куни қўшнисидан қозон сўраб чиқибди. Орадан бир ҳафта ўтгач, қозонни иккита қилиб олиб чиқибди. Қўшниси ҳайрон бўлиб:
— Нега иккита қозон олиб чиқдингиз?, - дебди.
Афанди эса жавоб берибди:
— Қозонингиз ҳомиладор экан, туғди.
— Қозон керак бўлса тез-тез сўраб туринг, - дебди қозоннинг эгаси.
Орадан бир неча кун ўтиб, афанди ўша қўшнисидан катта дошқозон сўраб чиқибди. Қўшниси дарров берди. Орадан бир ҳафта ўтибди, ўн кун ўтибди, бир ой ўтибди. Афанди эса ҳануз қозонни қайтармасмуш. Қўшниси ўзи қозонни сўраб чиқибди. Афанди қўшнисига ҳомуш қараб:
— Қозонинг бетоб экан. Қазо қилди, - дебди.
— Қанақасига қозон бетоб бўлсин?, - деб бақирибди қўшни, - ҳеч жаҳонда қозон ҳам ўладими?
— Қозонинг туққанига ишонасану, ўлганига ишонмайсанми?, - дебди афанди.
Поездда икки йўловчи суҳбатлашяпти:
— Менинг хотиним фаришта.
— Бахтли экансиз, меники ҳалиям тирик.
Хотин эрига бақиряпти:
— Сизга хизматкор бўлиш жонимга тегди, ажрашаман.
— Йўқ, сен бўшатилдинг!
Тулки ҳар доим илонни мазаҳ қилиб, оёғи йўқлиги учун устидан кулиб юраркан. Бир куни тулки илонни ёнига келиб:
— Энди ярашайлик, уришмасдан, дўст бўламиз. - дебди.
Илон ҳам рози бўлиб турганакан, тулки:
— Ярашган бўлсак, беш ташла, - деган экан.
Буюртмачи қурилиш раҳбарига:
— Уйимнинг деворлари жуда-ям юпқа эмасми?
— Ҳавотир олманг, ҳали деворларга обой ёпиштириб чиқамиз!
— Уйланганимга ўттиз йил бўлди. Фақат бир марттагина хотиним билан фикримиз бир жойдан чиққан.
— Қачон шундай бўлди?
— Уйимизга ўт тушганда битта эшикдан қочиб чиққанмиз.