— Ассалому алайкум доктор. Сизга кўзимдан шикоят қилиб келдим! Охирги пайтда жудаям қийналиб кетдим. Ошхонага кираман деб, молхонага кириб кетаяпман. Уйимга кираман деб, қўшнимникига кириб кетяпман. Яхшилаб даволамасангиз бўмиди!!!
— Сизни тезда даволамаса бўлмас экан. Ахир бу ер БАНК-ку...
Ҳайдовчи ДАН ходимига:
— Соатига бир юз йигирма километр, дейсизми? Ахир менинг тезлигим соатига 30 километрдан ҳам паст эди-ку?!
— Ҳали машинам бир жойда тўхтаб турувди ҳам дерсиз?
— Ҳа-ҳа, деряли шундай...
— Унда барибир жарима тўлайсиз: бу жойда тўхтаб туриш тақиқланган.
— Оқ Lexus'лик шаҳзодани ҳалигача кутиб юрибсанми?
— Аввалам бор ўзи яхши одам бўлсин, Lexus'ининг ранги эса менга умуман қизиқ эмас.
Бир ўғрининг қармоғига олтин балиқ илинибди. Лекин у нима қилишини билмасдан балиқни у ёғига ағдарибди, бу ёғига ағдарибди.
— Тила тилагингни, - дебди, ниҳоят, олтин балиқ тилга кириб.
— Бу нима деганинг, - дебди тушунмасдан ўғри.
— Сенга қанақа тушунтирсам экан, кеча бир одам мени ушлаб олган эди. У мендан юз миллион сўм муҳайё қилишимни сўради. Мен уни бир зумда бажо келтирдим. Сенга нима қилай?
— Ўша одамнинг уй манзилини бер.
Ресторанда қуён ва бўри суҳбатлашиб ўтиришибди. Қуёнжон, сенга маза, доим пулинг бор менда эса ҳеч вақо йўқ, шунча пулни қаердан оласан?
— Менга пулни машуқам беради.
— Меники эса бир тийин ҳам бермайди, дебди бўри
— Эҳ, бўривой сен жуда қўполсан, тирноқларинг ўткир. Сен аста-секин мулойимлик билан хотинингни қўлини, қўлингни орқаси билан силасанг албатта пул беради.
Бўри шошиб уйга борса, хотини ухлаб ётган экан, секин бориб кафт орқасини силаса,
— Ҳа, қуёнжон, пулинг тугадими, дебди.
Мушук сичқонни тутиб олиб, сўрабди:
— Яшашни истайсанми?
Сичқон ҳам, кўзини сузганча, сўрабди:
— Ким билан?
— Ўл, суюқ оёқ бузуқи, иштаҳани расво қилдинг!
Қамоқхонада иккита маҳбус гаплашмоқда:
— Сен нима учун қамалгансан?
— Рақобат қурбони бўлдим.
— Қанақа рақобат?
— Мен худди давлатникига ўхшаган пул ясагандим.
Бир эркакдан сўрашди:
— Аёл гўзалиги учун ҳайвонларни алоқаси борми?
— Ҳа!
— Айёр тулки ҳамми?
—Ҳа! Ахир уни терисидан пальтога ёқа тикишади.
Савол бервотган одам бир қанча ҳайвонларни санади. Ҳалиги эркак жавоб берди. Ундан у олинади, бундан бу олинади.
— Эшакчи, эшак у ҳамми? Сўради ҳайратланиб.
— Ҳа шуларни ҳаммасини эшак оберади-да.
Каллик бу фикрлар билан топталган сайҳон дала.
Бир хуник қиз лифтда, бир чиройли бола билан турса,
Қиз:
— Агар менга тегинсангиз, бақираман, - деса
Йигит:
— Мен ҳам, - дермиш