Подшо саройида саркардалар суҳбатлашиб ўтиришар, ҳар ким ўз қаҳрамонлигини айтиб, лоф урар эди. Бир мақтанчоқ бундай деди:
— Уруш шундай қаттиқ бўлдики, ўқ бамисоли ёмғир бўлиб ёғар эди, душман билан аралашиб кетиб қилич тагида қолибман, каллам узилиб, бўйнимнинг терисига илиниб қолибди...
Сухбатда Афанди ҳам бор эди, сўз қистирди.
— Урушда одам қизишиб кетгандан кейин шунақа бўлар экан-да, сизнинг бошингиз бўйнингизнинг терисига илиниб қолибди-ку, менинг бошим елкамдан тушиб, уч-тўрт юмалаганини билганим йўқ, уруша бердим....
Икки дўст ароқ ичиб ўтиришган экан, ароқ тугаб қолибди, қарашса пуллари ҳам тугаб қолибди. Уйнинг эгаси ўртоғига ҳозир йўлини қиламан дебдида, қўшни хонага ўтиб, кичкина станокчасида, беш мингталик пул чиқариб олибди. Бу ҳол бир неча марта такрорланибди, роса кайф қилишибди ва меҳмонни кузатиб қўйиб ухлабди. Эрталаб уй эгаси ҳали уйқудан турмасидан департамент ходимлари уйига бостириб кириб станокни мусодара қилишмокчи бўлиб қарашса пул чиқарадиган станокга ухшамасмиш, уй эгасидан сўрашса:
— Менда ҳаммаси ҳақиқий пуллар эди. Фақат шу пулларни станокдан номига ўтказиб олдим холос.
— Бу иш сизга нимага керак эди?
— Янаги сафар ким билан ичишим кераклигини билишим учун.
Икки жинни балиқ овлашарди. Бири каттакон чўртанни тутиб олди-ю, қўрққанидан шеригидан сўради:
— Буни қандай ўлдираман?
— Ия, чўктириб юбор, ўлади-қолади!
Зоопаркда эр-хотин айланиб юришса, эри маймунни кўриб роса кулибди.
Хотини:
— Намунча куласиз?
Эр:
— Ануни хунуклигини қара, - деса
Хотини:
— Шунга шунчалик кулиш керакми? Мен йигирма йилдан бери сиз билан яшаб кулмаяпманку, - дебди.
Маршруткада ҳамма жим кетаётса, бирдан итнинг вовуллаган овози эшитилибди.
Афанди телефонини олиб:
— Ҳа, хотинжон нима дейсан, - дебди.
Ялмоғиз ойнасига қараб сўрабди:
— Бу дунёда ким чиройли, - деса
Ойна:
— Мен, - дермиш
Афанди подшо саройи ёнидан ўтиб бораётган эди, қараса, саройнинг баланд девори устига яна бир пахса қўйишаётибди. Афанди тўхтаб, деворзондан сўради:
— Қўрғоннинг ўзи ҳам баланд эди-ку, нега баланд кўтараётибсизлар?
— Саройга ўғри тушмасин, деб.
Бу жавобдан ажабланган Афанди айтар эди:
— Ташқаридан тушадиган ўғрига десангиз тўғри-ку, лекин ичкаридан чиқадиган ўғрига эллик пахса девор хам писанд эмас!
Серқатнов йўлда "Мерседес" билан "Тойота" тўқнашиб кетибди. "Мерседес" дан тўрт барзанги тушди-да, "Тойота" салонидан нозиккина йигитчани ташқарига олиб чикиб, тепкилай кетди. Йигитча чидолмай қичкирди:
— Ахир бу "Тойота-а-а"! Барзангилар уни баттар тепкилай бошлашди. Охири чарчаб калтаклашдан тўхташганди, йигитча зўрға шивирлаб:
— Ахир бу "Тойота"! Рули ўнг тарафда-ку!
Семириб кетган қиз институтга кириш имтиҳонларидан қайтди. Ота ундан сўраяпти:
— Хўш, кирдингми?
— Йўқ.
— Нима, танловдан ўтолмадингми?
— Эшикдан ўтолмадим.
Сартарошхонада мижоз соч олдирмоқда. Сартарош сўради.
— Укам қулоғин керакми?
— Ҳа, ока, албатта керак!
Сартарош болани қулоғини шартта қайчилаб болани қўлига берди. Сартарош соч олишни давом этди. Бироздан сўнг сартарош яна сўради:
— Укам қулоғинг керакми?
— Йўқ! Йўқ керакмас!? Бақирди бола қўрқиб кетиб.
Сартарош болани қулоғини шартта қайчилаб ахлат челакка ташлаб юборди.