— Хотиним билан роса йигирма йил бахтли ҳаёт кечирдик...
— Кейин-чи?
— Кейин биз танишдик...
"Фастумгель" болалигимда, ёшлигимда ва ҳозир ҳам доимий ҳамроҳим. Бечора кампир, эллик йилдан бери бел оғриғидан қутилолмаётган экан. Хола мазь эмас, қўй ёғи бўлганида ҳам шу вақтгача тузатиб юборарди...
Икки ўртоқ суҳбатлашишаяпти:
— Эх, онамни гапларига қулоқ солганимда бу аҳволда юрмасмидим
— Хўш онанг нима дегандилар?
— Билмадим, айтаяпманку қулоқ солмаганман деб..
Иккита аёл ҳаммомнинг ечиниш хонасида кийинмоқдалар. Аёлларнинг биттаси эркакларнинг трусигини кийиб олган эди. Шериги:
— Менга қаранг Таннозхон, қачондан бери эркакларни трусигини кияяпсиз?, - деса.
Ҳалиги аёл:
— Эрим шу трусикни кроватимиз тагидан топиб олгандан бери, - дермиш.
Сотволди ака ўт ўчирувчи эди. Бир кун ишдан кеч қайтиб келиб, ётоқхонага секин кирибди. Уст кийимини ечгач, чироқни ёқаман деса:
— Ииии, чироқни ёқманг, - дея саросимага тушибди хотини. — Бошим оғриб кетияпти-я, дорихонага тушиб, дори олиб чиқмайсизми?
Эри шошиб, кийинибди-да, дорихонага тушиб:
— Ука, менга бош оғриқ дори бер, - деса.
Сотувчи йигит:
— Ия, Сотволди ака, пажаркадан мелисага ўтказишдими, - дермиш.
— Эҳ миягинам, бахсдан 15 минут сўнг берган фикрларинг учун минг балли!
Бир киши ёш болага:
— Хей бола, ким ўргатди сенга сўкинишни?
Бола:
— Ким ўргатди эмиш, нима одамда туғма истеъдод бўлмайдими?
Ходими ўз бошлиғидан рухсат сўрамоқда:
— Жавоб беринг илтимос, менинг тоғам касалхонада экан. Бошлиқ унга рахми келиб жавоб берибди.
Ишдан сўнг стадионга тушган бошлиқ у ерда ўз ходимини учратиб қолибди.
— Ие, сен тоғангни олдига касалхонага боришинг керак эди-ку?!!
— Ҳозир хўжайин шошмай туринг, тоғам мана шу ўйинга ҳакамлик қилмоқда, ўйин тугасин, кейин аниқ касалхонага тушади.
Сиз ғирт ярамас, ифлос, исқирт, ўғри, тунлари кўчаларда санғийдиган қоп-қора мушугимни кўрмадингизми?
Ҳасан Ҳусан эгизаклар бор экан. Ҳасан онасини кўпроқ эмаркан ва Ҳусандан онасини сутини қизғанаркан. Бир куни ундан қутилмоқчи бўлибди ва онасинининг кўкрагига заҳар суртиб қўйибди. Эрталаб ҳурсанд бўлиб қараса, дадаси ўлиб ётганмиш.