Ойиси ўғлини урушябди.
— Менга қара, яп-янги шим билан, шундай балчиқ, лой кўлмакка йиқилдингми?
— Ойижон, шунақанги катта тезлик билан йиқилдим-ки, ҳатто шимимни ҳам ечиб олишга улгурмадим.
Овчилар бир бирига мақтанишмоқда:
— Антарктидада битта ўқ билан китни ўлдирганман. Ўшанда Шимолий қутбда ўз қўлларим билан оқ айиқни бўғиб қўйгандим.
— Сен қачондир ўлик денгиз хақида эшитганмисан?
— Ким ҳам эшитмабди
— Ҳа-а, ўша денгизни мен ўлдирганман.
Бир йигит ҳеч уйланмасмиш. Онаси:
— Болам нега кўрсатган қизларимни бирортасини ҳам хоҳламаяпсан, деса,
Ўғил:
— Она уларнинг ҳаммаси ғирт, дебди.
— Вой у нима дегани, деса,
Ўғил:
— Нима дейишни билмай, ишёқмас, дангаса, уйқучи, деб тушунтирибди.
Она шунда:
— Вой 3 опанг ҳам ғирт эди, биб бинойи яшаб кетди, қолаверса манам роса учига чиққан ғирт бўлганман. Аданг сезмаган ҳам, дермиш.
Қўл ҳақини врачга берсанг – пора, укол қилган ҳамшира учун – миннатдорчилик белгиси, официантлар учун – чой-чақа, тикувчини қўлига малҳам, устага берсан таъмирланган уйда хотиржам яшайсан.
Қайнонанинг хасрати:
Уйга Wi-Fi ўрнатганимиздан буён келиним овқатларни тайёрлашни интернетдан бемалол кўриб оляпти.Фақат энди пиширишга вақти бўлмаяпти. Қўшни аёллар "Wi-Fi ни ўчириб қўйинг" дейишяпти. Тушунолмадим...?!
Аёл кишига бирорта кўйлак ёқиб қолса-ю у аёлга каттароқ бўлса, 1 ойдан кейин аёл қоматини ўша кўйлакка мослаштириб олади.
Кичкина бир чумоли гўрков бўлиб ишлар экан.
— Бир куни филлар келиб дўстимиз ўлди, гўр қазиб берасанми? - дейишган экан.
Йўл патруль хизмати ходими ҳайдовчини тўхтатиб текширса, маст экан.
— Ҳурматли ҳайдовчи! Сизнинг маст эканингизни тасдиқлаш учун биз билан экспертизага боришингизга тўғри келади, - дебди.
Ҳайдовчи:
— Маст эмасман ахир! Тўртталовинг мени судраб ҳам олиб боролмайсанлар, - дермиш.
Турмушга чиққан аёл дугонасига дебди:
— Биласанми, нега аёлларни тиши кариес бўлиб мўртлашар экан?
— Нега? - дебди дугонаси.
— Эрини бир зарбасидан тушиб кетиш учун тишлар ҳам тайёр бўлиб тураркан-де... - дебди аёл.
— Америкада қора чойни нима деб айтишаётганини биласанми?
— Йўқ.
— Яшил чойни ўртоғи.