Бир пайтлар ота-онамга ишлатиш учун эски русумдаги мобил телефонимни берар эдим.
Энди эса улар менга ўзларининг эски танометрларини беришмоқда.
Бир куни Афанди эшагини йўқотиб қўйиб, милицияга қўнғироқ қилибди:
— Алло, мен эшагимни йўқотиб қўйдим!
— Кўриниши қанақа эди? - дебди гўшакдаги ходим.
— Кўриниши ҳудди қўшним Эшматни ўзгинаси эди, - дебди Афанди.
Тиқилинч автобусда бир киши ўкириб йўталса, ёнида турган аёл жаҳл билан:
— Ишқилиб каронавирусмасмисиз?! Ниқоб ҳам тақиб олмабсиз! - деса, ҳалиги одам:
— Йўқ. Менда туберкулёзнинг очиқ шакли, - дебди.
— Ҳа, ундай бўлса майли-ку ... - деган экан ҳалиги аёл.
Афанди супермаркетдан чиқса, жуда кўп эшаклар турган экан.
Ўзиникини топмоқчи бўлибди-да, чўнтагидан бир нарсани олиб тугмачани босибди. Бир эшак “Иа-иа...” деган овоз чиқарибди.
Бир аёл эрига:
— Дадаси, телевизорда об-ҳаво маълумотини хато кўрсатяпти. Ташқарида +40 градус, лекин телевизорни бир чеккасида 0+ деб ёзилган, - деса, эри:
— Бир соат олдин 7+ деб ёзилган эди-ку, - дермиш.
Учта йигит кўлдан сузиб ўтиш бўйича мусобақа уюштиришибди.
Иккита йигит кўлнинг 5 дан 1 қисмини сузиб ўтиб, чарчаб орқага қайтибди.
Учинчи йигит кўлни сузиб кетаётиб, кўлнинг 5 дан 4 қисмини ўтиб, “Э, чарчадим. Узоқ экан!” деб орқасига қайтварибди.
— Қулоғим оғрияпти десам кўзимга дори қуйяпсизми?
Доктор:
— Ҳар бир касалликнинг олдини олган яхши. Агар мен ҳозир дори қуймасам, эртага қулоғингизнинг оғриғи унга ҳам ўтиб кетиши мумкин.
Гинеколог қабулига ҳомиладор аёл кириб:
— Ультратовуш текширувидан ўтмоқчи эдим, - дебди.
Врач:
— Яхши. Сиз ҳозир нечанчи ойдасиз? - деб сўрабди.
— Менми? Мен бешинчи ой - майдаман. Сиз қайси ойда яшаяпсиз доктор? - дермиш аёл.
— Алло, ўғлим, овқатландингми?
— Ҳа, ойижон. Ҳавотир олманг. Умуман олганда, мен уйланганман.
— Шунинг учун ҳам хавотир оляпман-да!
Болға билан ўйинчоқларини синдириб ўтирган икки яшар ўғилчасини ота койиди:
— Болам, нима қиляпсан?
— Ўйинчоқларимни синдириб, кўпайтиряпман.