Болалар ҳақида латифалар

Кеч тушяпти. Она балкондан ўғлини бақириб чақиряпти:
— Тешавой, сен уйга кириш ҳақида ўйлаяпсанми?
— Ўйлаяпман, ойижон.
— Хўш?
— Ойи, яна озгина ўйлаб олай...
Беш яшар Сарвар отасидан сўради:
— Дадажон, менга маймун олиб беринг.
— Маймунни нима қиласан?
— Уни одам қиламан.
— Апельсин қанақа мева дада?
— Ўғлим, фантадаги мева - апельсин бўлади!
Ҳайвонот боғида ўғли дадасига:
— Дада, агар анави шер чиқиб сизни еб қўйса, қайси автобусда кетай?
— Бобо ухлаяпсизми?
— Йўқ, нима эди?
— 5000 сўм беринг...
— Ухлаяпман ўғлим, ухлаяпман..!
7 ёшлик болакай ўқтувчисидан сўрабди:
— Узтоз 7 ёшда ҳам ота бўлса бўладими?
Устози:
— Йўқ, буни иложи ҳам йўқ!
Шунда болакай жойига ўтириб ёнидаги қизчага:
— Ана, кўрдингми, сен бўлса ҳавотирланасан, - дебди.
Ота бола ўтирган экан. Бола отасидан сўрабди:
— Дада, негрлар нимага шоколад ейишмайди?
— Чунки улар қўлини тишлаб олишдан қўрқишади...
Телефон жиринглади. 5 ёшли бола трубкани олди.
— Алло даданг қани?
— Дадам ҳаммомда!
— Ойинг қани?
— Ойим ҳам ҳаммомда!
— Ойингми, дадангми ҳаммомдан чиқса менга телефон қилишсин!
— Улар ҳали бери чиқишмайди, чунки мендан вазелин сўрашганда, мен билмай "суперклей" бериб юборибман.
Афанди кетаётса, икки бола ёнғоқ талашиб муштлашаётган экан. Афанди икковини ажратиб, ёнғоқни олди, уни пичоғи билан иккига ажратиб, мағзини олиб оғзига солди, икки палла пўчоқни болаларга биттадан бериб:
— Бу, сизларни муросага келтирганим учун пичоқ учи,—деди.
Бир куни доктордан сўрашибди:
— Нега ҳозирги болалар нервный бўлиб туғилишаяпти?
Доктор:
— Ҳозирги болалар онасини қорнида:
3 ойлик бўлгунча: — Мени аборт қилдирармикин йўқми?, - деб ўйланишади.
6 ойлик бўлгунча: — Дадам ойимга уйланармикан?, - деб ўйланиб хавотирланишади.
9 ойлик бўлгунча эса: — 1 ойлик стипендияга 3 киши қандай яшаймиз?, - деб нервный бўлишади