Болалар ҳақида латифалар

— Ўғлим, аквариумдаги сувни янгиладингми?
— Йўқ, ойижон! Балиқчалар ҳали сувни ичиб бўлишмабди.
Беш ёшлардаги бола онасига:
— Ойижон, сиз синглимни фаришта қиз дердиз. У ҳеч ҳам фаришта эмас экан. Чунки, ҳозир уни балкондан ташлаб юборувдим, у осмонга учишни ўрнига, ерга қулаб тушди...
Қўлида тортча кўтариб олган Вазирани олдига ширинликни жуда ҳам хуш кўрувчи Назира келиб, сўзлади:
— Отинг нима?
— Вазира, сеникичи?
— Назира, кел дугона бўламиз. Тортингни тенг бўламиз...
Ёш қизалоқ:
— Вой, дадажон пиёлангизга қаранг, чой шамаси сузиб юрибди. Энди бизникига меҳмон келади, - дебди севиниб.
Дадаси чойдаги шамани шошилиб олиб, ютиб юборибди-да, - ана энди ҳеч ким келмайди, - дебди.
Шу пайт ўғли уйга югуриб кириб:
— Дада, холам бизникига келаётиб, лифтга қамалиб қолдилар, - дермиш.
Ёш болакай ариқдан 2 та балиқ овлабди. Уйга қайтиб боргач, акасига дебди:
— Акажон, челагимда нечта балиқ борлигини айтсангиз, иккаласини ҳам сизга бераман.
Акаси:
— Иккита балиқ бор, - деб болакайни балиқларини олиб қўйган экан.
— Дада, сиз яна катта бўласизми?
— Йўқ, ўғлим
— Унда нимага овқатланасиз?
— Ойижон, мен ҳисоблашни ўрганиб олдим, - дебди болакай.
— Жуда яхши-ку! Нимани ҳисоблашни ўргандинг?
— Ҳаммани аҳмоқ деб ҳисоблашни ўрганиб олдим.
Алишер 5 ёш Онаcи:
— Нок ейcанми, шоколадми?
Алишер:
— Ноколад
— Дада, бугун мактабда ихчамгина ота-оналар мажлиси бўлади.
— Ихчам деганинг нимаси?
— Си-из, ме-ен ва директор иштирокида...
Қизил қалпоқчага ойиси деди:
— Қизим, мана бу сомсаларни бувингга олиб бориб бергин.
Эсингдан чиқмасин, гўштлиги — 1000 сўм, картошкалиги — 800 сўмдан.