Болалар ҳақида латифалар

— Бувижон, нега кўзойнак тақасиз?
— Кўзойнак тақмасам яхши кўролмайман-да, қўзичоғим.
— Бўлмаса, кўзойнагингизни тақмай туринг, қўзичоғингиз дастурхондаги конфетлардан еб тўйиб олсин.
Икки дўст Америкада сайр қилиб юришса, битта бино ёнаётганмиш. Тепада қавватларда ёш-ёш болалар хелп-хелп деб бақираётганмиш.
Дўстлардан бири мен тепага чиқиб "чувакчаларни" ташийман, сен илиб тур, деб тепага чиқиб кетибди.
— Ташаб, ташаб қараса негр болалар қолибди биттасини ташаса, пастдагиси:
— Эй, куйганларини ташама дермиш.
Болача онасини ёнига югуриб келиб:
— Ойи, ойи, каравотни тагида ажина бор экан...
— Ҳа, ўғлим, даданг командировкадан келгунигача ўша ажина бизникида яшаб туради.
Бир одам йўлда кетаётиб бир қизчани кўриб қолибди ва сўрабди:
— Ҳой қиз, нега бу ерда турибсан, адашиб қолдингми?
Қизча:
— Нега сўраябсиз, туриб ҳам бўлмайдими
— Ўзим шундай, уйинг қаерда?
— Ўзингизникичи?
— Меники чилонзорда! Ўзингизники қаерда?
— Меники ҳам Чилонзорда!
— Унда бу ерда нима қиляпсан?
— Сизни кутиб турибман!
— Мени?
— Ҳа сизни дада!
— Ие, қизим Гулчапчап ойинг қани?!
“Овқат еб ўтирибсанми, ҳеч кимни эшитма ва гапирма!” деб ўргатар эди оналар ёш болаларига.
Фаҳмлашимча “катта креслода” ўтирганлар бу иборани жуда яхши ўзлаштирганга ўхшашади.
Бир куни қизни онаси:
— Қизим шакар солдинг.
— Ойижон мен ширин чойни яхши кўраман.
— Қизим 5 қошиқ шакар солдинг деяпман.
— Ширин чойни жудаям яхши кўраман.
— Шакарни шўрвага соляпсан?!
Ҳасан Ҳусан эгизаклар бор экан. Ҳасан онасини кўпроқ эмаркан ва Ҳусандан онасини сутини қизғанаркан. Бир куни ундан қутилмоқчи бўлибди ва онасинининг кўкрагига заҳар суртиб қўйибди. Эрталаб ҳурсанд бўлиб қараса, дадаси ўлиб ётганмиш.
Ало. Бу тез ёрдамми?
— Ҳа, тез ёрдам.
— Ўғлим ёзиб турган ручкамни ютиб юборди, тез келинг.
— Хўп.
— Ҳа мен унгача нима килай?
— Биз боргунча қаламда ёзиб туринг.
Ўғли отасидан сўради:
— Дада ҳаётда ялмоғиз кампир йўқ-а?
Дадаси диванда ўтирган қайнонасига қараб қўйди-да, сўнг ўғлига деди:
— Мен ҳам болалигимда шундай деб уйлардим.
Бир киши ёш болага:
— Хей бола, ким ўргатди сенга сўкинишни?
Бола:
— Ким ўргатди эмиш, нима одамда туғма истеъдод бўлмайдими?