Болалар ҳақида латифалар

Набира бобосидан сўрабди:
— Буважон, ротация нима дегани?
Бобоси, — Ҳозир тушунтираман, - дебди-ю, бир дарахтнинг тагига бориб уни қаттиқ урибди.
Дарахтда ўтирган барча қушлар ҳавога учибди-да, яна қайтиб бошқа шохларга қўниб олишибди.
Шунда бобоси:
— Кўрдингми набирагинам? Ҳудди ўша қушлар, фақат ўтирган жойи ўзгарди холос!
Бошқа ҳеч нима ўзгармади... Ротация ҳам шунга ўхшайди набирагинам, - деган экан.
Бир болакайнинг отаси ичиб келибди. У отасига:⠀
— Дада, нега ичасиз? – деса, дадаси:⠀
— Ўғлим сен ҳали бундай нарсаларни тушунмайсан. Катта бўлсанг ичасан.⠀
Орадан йиллар ўтиб ўғли чойни ичиб туриб дадасига қараб дебди:
— Дада, мана мен ҳам ичдим.
Болалигимизда катталар бизга “Катта бўлсанг айтиб бераман” дейишар эди.
Кимгадир бирор нарсани айтиб беришдими катталар?
Боғдаги дарахтлардан олма ўғрилётган болакай қўлга тушиб қолибди.
— Ҳозир мен сенга ўғрилик қилишни ўргатиб қўйман!!! – деб боғбон болани қувлаб кетаётса, болакай шартта тўхтаб:
— Илтимос амаки, ўргатинг. 3-мартта қўлга тушишим. Ҳечам ўргана олмаяпман билдирмай олмаларни олишни, - дермиш.
Онаси:
— Нега кундалигингда фақат 2 ва 3 баҳолар турибди. 5 оласанми ўзи ё йўқми?!
Бола:
— Ахир 2 га 3 ни қўшсак 5 ку ойижон!
Болакай отасидан сўрабди:
— Дада, 2 та савол берсам майлими?
— Майли, сўра!
— Биринчиси - менга янги ўйинчоқ олиб берасизми? Иккинчиси - нимага йўқ?
2050 йилда Россияда ўзбек боласи онасидан сўрабди:
— Онажон, бу ерда хақиқатдан ҳам руслар яшаганми? - деса, онаси:
— Эҳ болам... Бунга узоқ йиллар бўлган... - дебди.
Фарзандни онасига берадиган саволлари:
1. Бугун нима овқат?
2. Соат нечи ўзи?
3. Устозим телеграмдан нима вазифа юборибдилар?
4. Қачон олиб берасиз?
5. Кўчага чиқсам майлими?
6. Кўйлагим қаерда?
7. Нега менга олиб келмадингиз?
8. Яна эсингиздан чиқдими?
Фарзандни отасига берадиган саволи:
1. Ойим қаердалар?
Қизалоқ:
— Адажон, музқаймоқ олиб беринг.
Ота:
— Йўқ қизим! Музқаймоққа пулимиз етмайди.
Қизалоқ:
— Нимага етади унда?
Ота:
— Фақат гўштга етади!
Болакай уйга хомуш келиб онасига дебди:
— Ойижон, бугун адам билан кетаётсам, автобусга бир аёл чиқди. Мен ўрнимдан туриб у аёлга жой бердим. Аёл бўлса ўтирмади.
Онаси сўрабди:
— Кейин сен нима қилдинг?
Болакай:
— Нима қилардим!? Яна адамнинг тиззасига қайтиб ўтирдим.