Дўстлар ҳақида латифалар

Бир киши банк эшиги олдида писта сотар экан. Дўсти келиб унга дебди:
— Оғайни, 50000 минг қарз бериб тура оласанми?
— Узр! Мен қарз бера олмайман. Ўртада шартнома бор, - дебди пистачи.
— Қанақа шартнома? - ҳайрон бўлиб сўрабди дўсти.
— Банк писта сотмайди, мен қарз бермайман...
Дўстим сени хотининг ҳам ёқтирган ишларинга қаршилик қиладими?
— Йўқ, қайта хурсанд бўлади!
— Ҳа нима иш қиласан?
— Овқат қиламан, сигир соғаман, чой дамлайман.
Икки ўртоқ тунда балиқ овига борибди. Ўзлари билан движок олишган экан, уни эшакни устига боғлаб қўйишибди. Кўлга етиб келишганда, движокни эшакни устига турган жойида ишлатмоқчи бўлиб ёқишган экан, эшак движок овозидан қўрқиб қочиб кетибди.
Икки ўртоқ эшагини қидириб кетаётишса, олдиларидан балиқ овлаб ўтирган отахон чиқибди.
— Ота, шу ердан бирор эшак ўтмадими? – дейишса, отахон:
— Йўқ, эшак ўтмади. Лекин чироқлари йўқ битта мотоцикл росса катта тезликда ўтди, - дермиш.
Боши қотган бир эркак дўстига:
— Бугун хотинимни туғилган куни. Нима совға қилсам экан? - дебди.
Дўсти:
— Уйга маст ҳолатда бормасанг бўлди. Совға - шу!
Эркак ўйланиб туриб:
— Тўғри, хотинимни юбилейи ҳар ҳолда...!
Бир одам дўстидан қарзга пул сўрабди.
Дўсти унга:
— Пулни нима қиласан? – деса, ҳалиги одам:
— Даволанаман. Тилим синиб қолди. Тилимни гипс қилдиришим керак, - дермиш.
Бир йигит дўстига дебди:
— Сенга бир гап айтайми? Негадир охирги пайтларда ҳаёлинг паришон бўлиб қолгансан, - деса, дўсти:
— Нима гап айтмоқчи эдинг? – дермиш.
Бир киши қариндошиникига бормоқчи бўлиб, йўлдан адашиб қолибди.
Манзилни сўраш учун қариндошига қўнғироқ қиламан деб, адашиб дўстига қўнғироқ қилиб юборибди. У дўсти ҳазилкашроқ экан.
— Алло, уйингни топа олмаяпман... – деса, дўсти ҳазиллашиб:
— Қаерда турибсиз? – дебди.
Меҳмон:
— Мозорни олдидаман. Қаерга юрай? – деса, дўсти:
— Ичкарида ётибман, кираверинг! – дермиш.
Учта йигит мотоциклда кетишяпти. Ўртадагиси дудуқ экан. Дудуқ:
— Т-т-т-т-т...
Рульдаги:
— Тезроқми?
— Т-т-т-т-т...
— Янаям тезроқми?
— Т-т-т-т-т...
— Бундан ҳам тезроқми?
— Т-т-т-т-т...
— Бундан тез юролмайман!
— Т-т-т-т-т-ешавой тушиб қолди!!!
— Ҳа ўртоқ, кайфиятинг йўқ?
— Эй, хотиним яна жанжал қиляпти.
— Нега?
— Тўрт юз минг ойлик ёш оилага етмайди дейди.
— Тежаб ишлатса етади.
— Мен ҳам шуни айтаман-да. У бўлса “Етмайди, сиз ҳам ишланг” деяверади.
Хотин дарғазаб бўлиб эрига:
— Гапингизнинг мазмунидан, сиз учун биринчи ўринда футбол, иккинчи ўринда мен турар эканман-да!
— Сен ҳали улфатларим, маъишат ва мошинам борлигини бутунлай унутиб қўйибсан...