Ҳақиқат-адолат ҳақида латифалар

Карлсон бўлдик гўё:
Тўртта девор тикланган.
Паррак айланар, аммо -
Учиш жойи чекланган...

Бир аёл 4 ёшли ўғилчаси билан кўчада бораётган экан, чиройли дугонасини учратиб қолибди. Дугонаси билан кўришиб, ўғлига:
— Ўғлим, холангни ўпиб қўй! - деса, болакай:
— Йўқ, урадилар! - дебди.
— Нега унақа деяпсан ўғлим? - дебди онаси.
— Адам ўпганларида бу хола урганлар, - дермиш.

Савол: Вирус билан оғриганлар сони, доллар курси ва менинг қон босимим орасида қандай боғлиқлик бор?!

Тўғри жавоб: кўтарилиш.

Карантин даврида инсонлар китоб ўқиш, спорт билан шуғулланиш ва ўз устида ишлаши учун вақтлари йўқлиги бор-йўғи уларнинг бир баҳонаси эканини исботлаб берди.
Карантин даври инсонлар китоб ўқиш, спорт билан шуғулланиш ва ўз устида ишлаши учун вақтлари йўқлиги баҳона эканини исботлаб берди.
Икки ҳамкасбнинг телефон суҳбати:
— Уйда ўтириб биласанми кимга ўхшаб қолдим?
— Кимга?
— Нафақахўрга. Пул йўқ, қиладиган иш ҳам йўқ!

Тушимда ўқитувчилар "Ҳурматли ота-оналар! Бизнинг ўқувчиларни яна сўкиб, уриб юрманглар. Уларни сизларга бу учун бериб қўйганимиз йўқ...
Ўзимизга сўрамаган "ремонт пули" ҳам биздан сизларга сийлов" деяётганмиш. Тер босиб, уйғониб кетдим. Тавба, қайтар дунё дегани шумикин?!.

Май ойида ҳам карантин давом этишини эшитгач, бошимда қаттиқ оғриқ сездим. Май учун кўзлаган режаларим парчаланиб кетди шекилли.
АҚШ, Германия, Британия ҳукумати:
— Кўчага чиқманг! Уйда қолинг!
Халқ:
— Қанақасига? Қайси пулга еб-ичамиз?
Ҳукумати:
— Уйда қолинг! Мана сизга пул!
Россия ҳукумати:
— Уйда қолинг!
Россия халқи:
— Нима? Биз уйда ўтирсак, ким бизни боқади?
Ҳукумати:
— Карантин қоидаларини бузганингиз учун мана сизга жарима варақлари, тўлаб қўйинг!
— Нега аёлларни армияга чақиришмайди? ⠀
— Улар “чапга” деган буйруқни нотўғри бажаришади.