Калтафаҳмлар ҳақида латифалар

Бошлиқ хонасида турган қоғоз майдалагичга ҳужжатни қўйибди-да, котибасидан сўрабди:
— Қайси тугмасини босиш керак?
— Қизил тугмани босинг, - дебди котиба.
Қоғоз майдаланибди. Шунда бошлиқ котибага қараб:
— Шу ҳужжатдан яна битта нусха чиқариш керак, - дермиш.
— Ҳамма нарсани ташладим, ичишниям, чекишни ҳам, хотинимни ҳам!
— Хотинингни нимага ташладинг?
— У бундай бахтга лойиқ эмасди.
— Компьютерим принтерни кўрмаяпти.
— Қанақасига?
— Шунақа деб ёзиб чиқяпти. Принтерни компьютеримни олдига олиб келиб қўйсам ҳам кўрмаяпти.
— Қўлинг билан кўрсатиб кўр-чи...!
Учта аҳмоқ аэропортга боришибди. Биринчиси двигатели айланиб турган самолётни ёнига бориб,
— Ҳозир шу двигателни тўхтатаман, - деб бармоғини тиққан экан, бармоғи узилиб кетибди. Оғриқдан бақира бошлабди.
Иккинчисиям:
— Мен тўхтатаман, - деб бошини тиққан экан, уни боши узилиб кетибди.
Шунда учинчи аҳмоқ бармоғини ушлаб бақираётганга қараб:
— Нега бақирасан? Бармоққа шунча ваҳимами? Қара, бошини тиққан жим ётибди-ку?!, - дермиш.
— Чапақайлигинг сенга ҳалақит бермайдими?
— Йўқ. Ҳар бир одамнинг алоҳида жиҳатлари бўлади. Мана масалан сен, қайси қўлингда чойни аралаштирасан.
— Ўнг қўлим билан.
— Ана кўрдингми, эси жойида одамлар қошиқ билан аралаштиришади.
— Сен аблаҳсан! Биласанми, вафот этганингда эҳсон ошингга ҳам келмайман, ҳатто!
— Мен эса сени эҳсон ошингга албатта бораман!
Темир йўл кесишмасида авария содир бўлибди. Поезд Каптивани туртиб кетибди.
ГАИ ходими келиб Каптива эгасига авария қандай содир бўлди, - деса
Каптива эгаси:
— Поезд қизилга тўхтамади!, - дермиш.
Сочи тўкилиб, кал бўлаётганларга рецепт:
Бошингизга асал суриб, уч кун кутинг. Сўнг асалга қўнган пашшаларни чўчитиб, учириб юборинг. Пашшаларнинг оёқчалари эса бошингизда қолади.
Ҳайдовчи автомобилда кетаётиб, хавфли бурилишга яқинлашиб қолибди.
— Қарачи, ён томонда машина йўқми, - дебди ёнидаги шеригига.
— Йўқ, ҳайдайверинг, - дебди.
Бир пайт автомобилга "қарс" этиб мотоцикл урилибди.
Ҳайдовчи:
— Ахир сенга қара дегандимку!
— Сиз машина йўқми дегандингиз...
Мен ишсизликдан жуда-ям қўрқаман.
— Барибир ҳеч қандай иш қилмасдан ўтирибсан-ку!?
— Маошсиз қолишдан қўрқаман-да...