Ота-она ҳақида латифалар

— Ойи, менга кимни мияси қўйилган?
— Адангни мияси, болам!
— Нега сизники эмас?
— Менда мия бўлганида, адангга турмушга чиқармидим?!
Бир боланинг отаси уйни деворларини бўяётган экан. Онаси болага:
— Ўғлим кўриб, ўрган! Катта бўлганингда шу ишларни сен қиласан, - дебди.
Бола жавоб қайтарибди:
— Катта бўлгунимча дадам деворни бўяб бўлмайдиларми? - дермиш.
Қиз онасига телефон қилиб:
— Ойижон, мени ўғирлаб кетишватти! - деса, онаси:
— Вой қизим, қанақа машинада? - сўрабди.
— Малибу, - деса:
— Бахтли бўл қизим! - дермиш онаси.
Футбол ишқибози ўғлини эркалатяпти:
— Мени ёлғизим, ширин болам, келажагим мени! Сен мени ҳаёт ўйинимда урган голимсан! Шунда хотини эрига қараб:
— Мен-чи адаси? – дебди.
Шунда эр хотинига:
— Сен ҳам урган голимсан. Фақат ўз дарвозамга уриб қўйган – автоголсан, - дермиш.
Болакай мактабдан келиб дадасидан сўради:
— Дада,сиз ҳам муаллимани севиб қолганмисиз?
— Ҳа!
— Кейин-чи, кейин нима бўлган?
— Кейинми? Кейин ойинг сени бошқа мактабга ўтказиб қўйган!
— Ада айтинг-чи, бир миллион, бу кўпми ёки кам?
— Ўғлим, бунча пулни ишлаб топмоқчимисан ёки сарфламоқчимисан? Шунга боғлиқ!
Ота ўғлига дебди:
— Бор, анави гадойга нон олиб чиқиб бер! ёш болаларим бор деб сўраяпти...
— Йўқ ада, унга нон бермайлик!
— Нега ўғлим?
— Кечаям шу гадой болаларини ўртага қўйиб тиланган эди. Нон олиб чиқсам, болаларига қолдирмай ҳаммасини ўзи еб қўйди.
Эр-хотин ва қизи овқатланаётган экан, онаси қизига:
— Қизим сенга нима бўлди? Жуда хомушсан, овқатингни егин, - деса, эри хотинига:
— Шуниям билмайсанми? Қизингни эрга бериш керак, - дебди. Ойиси яна қизига:
— Ол қизим, овқтингни егин, касал бўлиб қоласан ахир, - деса, эри яна хотинига:
— Бунингни дарди маълум, эрга бериш керак! - дебди.
Онаси яна қизига:
— Қизим ҳозир овқатинг совуб қолади, - деса, қизи:
— Уф-ф-ф ойи, бирпас жим туринг! Дадам гапирсинлар! - дермиш.
— Қизингизга бундай ёмон сўзларни, қарғашларни ким ўргатяпти???
— Турқи қурсин, жуварнамак, ... қаёқдан билай...!
Фараз қилинг инсон 1000 йил яшaса қандай бўларкин! Ота ўғлини сўкяпти: Падаринга лаънат, 670 йилдан бери ичасан, ҳеч ичкиликни ташламайсан, ўғлинг сендан безиб Россияга кетганига 215 йил бўлди, катта ўғлинг 480 га кирди ҳали ўйламайсан, қизинг 270 га кирди қачон эрга берасан, кичик ўғлинг 113 га кирди, суннат тўйиниям қилмадинг!