Ота-она ҳақида латифалар

Бир куни ота-бола балиқ овига чиқишибди.
— Ўғлим, менга нонни бер. Ҳозир балиқларни бу ерга чақирамиз, - дебди отаси.
— Нонни еб қўйдим дада, - дебди ўғли.
— Унда бўтқани бер.
— Уни ҳам еб бўлдим.
Жаҳли чиққан ота:
— Ма ол, чувалчангларни еб қўйсанг тезроқ уйга қайтамиз, - дебди.
Тарих фани ўқитувчиси ўқувчидан:
— Фалон йили Англияни ким олган? - деб сўрабди.
Ўқувчи:
— Устоз, мен олганим йўқ, - дебди.
Бундан асабийлашган ўқитувчи:
— Дадангни олиб кел, - дебди.
Болани отаси келибди. Ўқитувчи вазиятни тушунтирибди. Шунда отаси ўғлига:
— Олган бўлсанг, қайтариб бер, - дебди.
Жаҳли чиққан устоз мактаб директорини олдига ота-болани олиб кирибди.
Ҳамма гапни эшитган директор ўйланиб туриб:
— Ўзи қайси биринг олгансан? Жойига қўймайсанларми!? - деган экан.
Ойижон ман мушукчамни топдим!!!
— Жиннимисан қизим, 35га кирдинг, эр топ энди.
Бир йигитни акаси Россиядан телефон қилиб:
— Вой ука, мен бу ерда онамни кўриб юрибман, - дебди.
Укаси бўлса:
— Мен онамни олдидаман. Мени ҳам кўряпсизми?!, - дермиш.
Тунда севишганлар учрашиб турса, қизни отасини овози келибди. Йигит нима қилишини билмай, ёнидаги дарахтга чиқиб олибди.
Отаси яқин келиб:
— Ярим тунда нима қиляпсан? - деса, қизи:
— Ҳеч нима. Оймомони томоша қиляпман, - дебди.
Отаси:
— Ўша оймомога айт, дарвоза ёнига келсин. Велосипеди қолиб кетибди. Олиб кетади, - деган экан.
Севган қизим рашқимни келтириш учун янги йигити билан тушган расмини манга юборибди. Ман эса расмни қизни адасига юбордим. Адасиям бир рашқ қилсин...
Қиз онасига:
— Ойи, сизга муҳим гапим бор. Мен эрга тегаяпман.
— Уятсиз жонимга тегиб кетдинг. Ахир 5 марта эрга тегиб ажрашдинг, энди жи-и-и-и-м ўтир тушиндингми?!
— Ойиижооон, хўп дея қолинг, тегаман-у, тезда қайтаман. Майлими ойииии?
Бой ота ўғлини институтдаги имтиҳонларни топшириб олиши учун ўқитувчилар билан "келишиб" қўйибди.
— Ўғлимни билими сал пастроқ. Сиздан илтимос, осонроқ савол берсангиз...
Ўқитувчи рози бўлибди. Имтиҳон бошланибди. Навбат бойнинг ўғлига келибди.
— Сизга осон савол бераман. Абдулла Ориповнинг "Ўзбекистон" шеърини ким ёзган? - дебди ўқитувчи.
Ҳалиги йигит ўйланиб туриб:
— Шукур Бурхонов, – дермиш.
Эр ишдан келса 3 ёшлик қизчаси хурсанд бўлиб югуриб ёнига келиб:
— Дадажон салом! Менга нима олиб келдингиз, - деди?
Дадаси:
— Қизалоғим ҳеч нима ололмабман-ку сенга?!
Қизча қовогини солиб:
— Бу ёққа чиқинг. Ойи эрингиз келди, - дермиш!
18 ёшли қизларга онаси йигитдан гап очса, қизлар: "Чиройлими?" деб сўрашади.
25 ёшга кирган қизларга гап очишса, "Яхши йигитми?" деган саволни беришади.
30 ёшга чиқганларида эса "Йигит" дейишса, "Қани? Қаерда?" дейишаркан.