Ўзбекона ҳақида латифалар

Ҳайдовчи ДАН ходимига жаҳл билан:
— Вилоят ДАН бошлиғи менинг қайнотам бўлади, - дебди.
— Ёлғон! Бўлиши мумкин эмас!
— Нега ёлғон деб ўйлайсиз?
— Унақада божа бўлишимиз керак эди-да.
Операциядан чиққан бемор ўзига келиб, ўзига ўзи дебди:
— Худога шукур эсон-омон қутулдим.
Шунда ёнида ётган касал:
— Ҳали қувонишга эрта, мени операция қилишганда қайчини унутиб қолдиришган — дебди.
Иккинчи бемор:
— Менда врачни қўлқопи қолиб кетганди — деб турса
Коридордан врачни овози эшитилибди:
— Ҳамширани ҳеч ким кўрмадими?
2та ГАИ ходими радар билан йўл чеккасида турибди.
Бир машина катта тезликда учириб келаётган экан.
— Тезлиги неча экан? - деcа
Шериги:
— 50 000 сўм.
Ота-оналар фарзандларини биринчи синфга тайёрлашмоқда. Ҳаражатлари эса гўёки турмушга бераётганга ўхшайди-я!
Олимлар тажриба синови ўтказишибди.
Аёлларни қачон гапи тугар экан деб, икки аёлни бир хонали квартирага жойлаштиришибди. Барча керакли озиқ–овқат билан таъминлаб кузатишибди.
1 ой ўтибди, 2 ой ўтибди, 3 ой ўтса ҳамки аёлларни гапи тугамасмиш. Олимлар 5 ойдан сўнг эшикни очиб чиқинглар, деса, ҳалиги аёллар:
— Майли қолганини кейин гаплашармиз, - деб чиқиб кетишибди.
— Адажон, нега синглимни исми Олтиной?
— Онанг тиллани жуда-ям яхши кўргани учун!
— Унда нимага мени исмим Тўхтасин?
— Кўп савол беравермагин...!
Кечаси Афандининг маҳалласига ўт кетиб, аҳоли қўшни маҳаллага кўча бошлади. Ҳамма кўч-кўлонини аравага ортиб жўнаганда, Афанди бир шолча, икки кўрпа, икки болишни орқалаб йўлга тушди.
Йўлда ҳаммаҳаллалардан бири Афандининг кўчини кўриб сўради:
— Бор кўчингиз шуми? Бу қанақа рўзғор? Афанди жавоб берди:
— Тўрт қиз чиқарганнинг рўзғори!
Эрталаб турган эрнинг рўпарасида, хотини энкайиб, гўёки таъзим қилиб турган экан.
Эр:
— Таьзим қилишинг шарт эмас. "Ассалому-алайкум, хайрли тонг бегим" - десанг етарли!
Хотини:
— Эй, боринг-е, белим қотиб қолди, - дермиш
Бир куни Ойпошша эрига:
— Дадажониси, қўшнимиз Мехрихонга ўғли Москвадан шунақа сюрприз юборибди-ки, аста қўяверасиз, "ха-ха-ха" Ҳавотир олманг. Ўғлимиз бизга бундай сюрприз, яъниким келин, асло олиб келмайди, "ха-ха-ха", - деса
Ойпошанинг эри хотинига ачиниб қараб:
— Хотинжон, ўғлинг сенга бошингда ёнғок чақиб, маймундай ўйнатадиган "енгил кавалерияни" яъниким келинни тайёрлаб қўйган, - дермиш.
Ахлат ташийдиган машина орқасидан ҳайҳайлаб югуриб кетаётган дўстини кўрган ўртоғи деди:
— Нима, машина билан кимўзарга югуряпсанми, дўстим?
— Йўқ, - деди дўсти ҳаллослаб, - хотиним эски пайпоғимни ахлатга ташлаб юборибди. Ичида хотинимдан беркитган пулларим бор эди.