Ўзбекона ҳақида латифалар
Фаҳмлашимча “катта креслода” ўтирганлар бу иборани жуда яхши ўзлаштирганга ўхшашади.
— Қайси аёл эрини қандай бўлса шундайлигича қабул қилади?
Аёл:
— Фақат ер қабул қилади, - деб жавоб берган экан.
— Ҳурматли мижоз, сизни омадингиз бор экан. Бизда аёллар зиракларига чегирмалар бошланди. Севган қизингизга арзон нархларда зирак сотиб олишингиз мумкин.
Йигит хафа бўлиб:
— Севган қизим йўқ мени, - дебди.
Сотувчи яна:
— Қанақасига?! Шундай келишган йигитни севган қизи бўлмаса?! Нега ахир? – деса, йигит яна хафа бўлиб:
— Хотиним рухсат бермаяпти, - дермиш.
— Биласанми, эрим мени “Қуёнчам” деб чақира бошлади.
— Ахир бу зўр-ку!
— Нимаси зўр?! Эрим исмимни унутиб қўйганга ўхшайди....!
— Нима қиляпсиз, адаси? – дебди хотини.
— Хайр хотин! Ортиқ сен билан яшай олмайман! Жонга тегди! Ҳозир ўзимни шу ердан ташлайман! – дебди эри.
Хотини югуриб ошхонага кириб кетибди. Зум ўтмай, қўлида ахлат челак билан чиқиб дебди:
— Адаси шуни ҳам олиб кетинг. Барибир пастга кетяпсиз-ку...!
Эри:
— Сен билан ортиқ яшай олмайман. Нарсаларингни олгин-да, ота уйингга жўна! – дебди.
Хотини кетибди.
Кун кеч бўлгач, эри секин телефонни олиб хотинига қўнғироқ қилиб дебди:
— Онаси, борайми...?!
— Майли. Фақат битта шартим бор.
— Ҳўш?..
— Ошхонага киринг.
— Кирдим.
— Қўлингизга ликопчани олиб, уни зарб билан ерга уринг!
— Урдим.
— Энди синиқларини йиғиб, аввалги ҳолига келтиринг.
— Ие, хотин. Мен пластик тарелкани ерга ургандим. Сингани йўқ...!
— Оббо! Минг йиллик ривоятни расво қилдингиз. Келинг, тезроқ олиб кетинг. Ота-онамга бирровга келдим, дегандим, - дебди хотини.
— Сизга нима дейишни ҳам билмай қолдим, - деса, эри:
— Ҳайрият-ей, сени-ям гапинг тугар экан-а, - дермиш.
— Ойи, эрим билан ортиқ яшай олмайман!
— Нега?
— Уни тушуна олмаяпман. Ҳар доим тортишамиз, жанжаллашамиз. Эримни камчиликлари жуда кўп!
— Қизим, сен олча ейишни яхши кўрасанми?
— Олча? Ҳа, албатта. Лекин ҳозир буни нима алоқаси бор?
— Олчаларни еганингда ичидаги данакларини чиқариб ташлайсан-ку... Ҳаётда ҳам шундай қилгин. Олчани егин-у, данагини олиб ташлашни ўрган!