Қора-юмор ҳақида латифалар

Йирик нефть ишлаб чиқариш заводи директорига савол беришди:
— Ўртоқ бошлиқ, сиз ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган одамни ўзингизга ҳайдовчи қилиб ишга олган бўлармидингиз?
Директор:
— Йўқ албатта! Ахир мен ўз жонимни хавфга қўя олмайман-ку!
— Унда нега фалсафа факультетини битирган жиянингизни ўзингизга ўринбосар этиб тайинладингиз?
Байрамни эртасига бошлиқ ҳамма ходимларни мажлисга йиғибди. Кайфияти йўқ, авзойи бузуқ, ходимларга қараб:
— Кеча байрамда ким ичди? - деб савол берса, ҳеч ким индамабди. Бошлиқ яна:
— Яна бир марта сўрайман, кеча ким ичди? Яна ҳамма жим.
— Охирги мартта сўраяпман. Кеча ким ичди, - деса, бир ходим ўрнидан туриб, қўрқиб:
— Мен ичгандим, - деса, бошлиқ
— Сиз мен билан юринг! "Бош оғриқ" қиламиз. Қолганлар ишини қилсин! -дермиш.
Бир ўртахол оила ресторанга овқатлангани киришибди. Овқатланиб бўлишгач хотини официантга:
— Мана бу ошиб қолган овқатларни итимга олиб олсам майлими, - деса
5 ёшли ўғли:
— Урааа, энди ит боқарканмиз, - дермиш.
Эрини кўргани келган хотин, йиғлаганча палатага кириб келди.
Эри:
— Ҳа хотин, нима бўлди?
Хотин йиғлаганича:
— Кеча онамни машина уриб кетди, - деса...
Эр:
— Хотин биласанку жағим синган. Мeни кулдирма, - дермиш
Дўконда.
Харидор:
— Сизда суяксиз балиқ борми?
Сотувчи:
— Йўқ, лекин гўштсиз колбасалар бор.
— Врач қабулига ёзилсам бўладими?
— Ҳа албатта. 20000 тўлашингиз керак.
— Бепул врачга кирмоқчиман!
— Марҳамат, икки ой навбатингизни кутасиз.
— Икки ой кутолмайман. Келишайлик...
— Майли келишамиз, 20000 бўлади.
Врач бемордан:
— Сизга нечи пуллик наркоздан қилай?
— Энг арзонидан!
— Алла, алла, алла-ё...
Ҳарбий комиссариятда тиббий кўрик. Икки эгизакдан бири текширувдан чиқибди.
— Нима бўлди? сўрабди Ҳусан.
— Армияга яроқсиз эканман, олишмади, - дебди Ҳасан.
— Унда менинг ўрнимга ҳам кириб чиқ, армияга боргим келмаяпти. Ҳасан хўп дея, яна кўрикдан ўтиш учун кириб кетибди. Бироздан сўнг чиқиб дермиш:
— Ҳусан, сени армияга олишди!
— Айтинчи доктор, мен ўламанми?
— Ҳа!
— Яқин-орадами?
— Йўқ! Хавотир олманг! Бизни хусусий клиникамизга ҳали анча қатнайсиз.
Бир киши солиқ қўмитасига келиб дебди:
— Менга қачон меҳнат таътили берасизлар?
Қўмитадагилар ҳайрон бўлиб:
— Ахир сиз бизни ходимимиз эмассиз-ку!? – дейишса, ҳалиги киши:
— Ҳа, лекин мен фақат сизлар учун ишлаб юрибман-да! – деган экан.