Қора-юмор ҳақида латифалар

Диққат савол.
Қариндошликнинг коррупцияга таъсири қандай?
— Аҳмедов, жавоб бер-чи!
— Билмайман устоз!
— Ўтир беш!
— Раҳмат, ада.
Катта йўл бўйидаги пост ГАИ олдига, бир кампир, қозиқ қоқиб, сигирини боғлаяпти. ГАИ ходими кампирга:
— Энажон, нега асфальтга сигирингзни боғлаяпсиз, ўтлоқда боқсангиз бўлмайдими?, - деса
Кампир:
— Ўтлокда боқдим. Ем бериб боқдим семирмади. Сен шу пост ГАИда бир йилдан бери ишлайсан-а?
— Ҳа, бир йил бўлди ишга жойлашганимга. Мени кузатиб юрибсизми энажон?, - деса
Кампир:
— Бир йил олдин кўрганимда озғин эдинг, мана буқадай семириб кетибсан. Ажаб эмас, сигирим ҳам семирса, - дермиш
Арзимаган кичик сабабларга ҳам қувониб юриш керак!
Фақат кичкина уй ва маош учун эмас...!
Хотин эрига савол берибди:
— Дадаси, кобра илонини кўрганмисиз?
Эри:
— Ҳa, ахир ўн беш йилдан бери ёнида яшаяпман-ку.
— Чақса одам ўлармиш-а?
— Унда мени қонимда кобрани заҳарига қарши иммунитет пайдо бўпти-да?!
Талабалар кредит мавзусида дарс ўтишмоқда. Битта талаба ўқитувчисига савол берибди:
— Айтинг-чи домла, нега банклардан кредит олаётганимизда биздан гаров талаб қилишади-ю, биз банкка пул қўйганимизда бизга гаров учун ҳеч нарса беришмайди?!
Олдига фартук тақиб олиб идиш юваётган эркак олдига кичкина ўғилчаси югуриб келиб дебди:
— Ада, ада!
— Ҳа, ўғлим. Нима дейсан?
— Сиз неча йилдан бери ойимга хизмат қиласиз?
Афандининг отаси маҳсидўзга шогирдликка берди, Орадан икки йилча ўтди. Бир кун отаси ундан сўради:
— Насриддин, маҳсидўзликни ўрганай дедингми?
— Устам,— деди Афанди,— зеҳнинг яхши деб мақтайдилар. Бола кўтариш, дўкон супуришни ҳалитданоқ ўрганиб олдим. Худо ҳоҳласа, яна беш-олти йилдан кейин маҳсидўзликни ҳам ўрганиб олар эмишман.
— Бир беғараз шифокор боракан, пул олмасакан!
— Бўлди бораман!
— Салом пул олмайдиган доктор.
— Воалейкум ассалом тузалмайдиган бемор!
Япон олимлари робот ихтиро қилишибди. У робот жиноятчи-ўғриларни ушлар экан.
Россияда синовдан ўтказишса, бир кунда 40 та ўғрини қўлга олибди.
Америкада синовдан ўтказишса, 50 та ўғрини қўлга олибди.
Ипподром бозорига олиб боришган экан, роботни ўзини 1 соат ичида топа олмай қолишибди.
“Борига барака” кўрсатувида чекка қишлоқдан келган бир йигит иштирок этяпти.
Даллол:
— Сизга битта компьютер, Артелдан баракали кир ювиш машинаси ва газ плитаси бераман. Ўйинни шу ерда тўхтатасизми? – дебди.
Йигит кўп ҳам ўйламасдан:
— Ака, компьютер билан кир ювиш машинаси керак эмас. Қишлоғимизда свет йўқ, газ плитаси ҳам керак эмас. Унга ёқадиган газимиз йўқ. Яхши, шу совғаларни ўрнига бир машина ўтин беринг. Оилам билан қишдан эсон-омон чиқиб олардим. Бир мошина ўтинга ўйинни тўхтатган бўлардим... – деган экан.