Қора-юмор ҳақида латифалар

Шифохонада даволаниб чиқаётиб, бир киши шифокорга миннатдорчилик билдирди:
— Минг-минг раҳмат сизга шифокор-жон! Ўз миннатдорчилигимни қандай изҳор қилишни ҳам билолмай қолдим…
Унга жавобан шифокор маъноли илжайди-да, деди:
— Эҳ, азизам, биласизми, инсоният пул деган қудратли нарсани ўйлаб топганидан бери миннатдорчилик изҳор қилиш йўли осонгина ҳал этилган.
Бир бола лўли қиз билан бир бирларини севишаркан. Бола қизга:
— Санга уйланаман, деса
— Онамдан сўранг, нима десалар, шу. Олой бозорига борсангиз, ўша ерда тиланчилик қиладилар, дебди.
Бола бориб, қизни онасига:
— Қизингизга уйланмоқчиман, деса
Онаси:
— Фақат битта шартим бор, дебди. Ўрнимда 3 кун тиланчилик қиласан.
Бола рози бўлибди. Орадан 3 кун, 5 кун, ҳатто 10 кун ўтса ҳамки бола қизникига бормабди.
Охири қизнинг онаси келиб:
— Синовимдан ўтдинг. Қизим саники, деса
Бола:
— Қизингам, санам керак эмассан. Йўқолларинг! Жойни ҳеч кимга бермайман, дебди.
Қизил қалпоқчага ойиси деди:
— Қизим, мана бу сомсаларни бувингга олиб бориб бергин.
Эсингдан чиқмасин, гўштлиги — 1000 сўм, картошкалиги — 800 сўмдан.
Ҳайдовчи ДАН ходимига жаҳл билан:
— Вилоят ДАН бошлиғи менинг қайнотам бўлади, - дебди.
— Ёлғон! Бўлиши мумкин эмас!
— Нега ёлғон деб ўйлайсиз?
— Унақада божа бўлишимиз керак эди-да.
Операциядан чиққан бемор ўзига келиб, ўзига ўзи дебди:
— Худога шукур эсон-омон қутулдим.
Шунда ёнида ётган касал:
— Ҳали қувонишга эрта, мени операция қилишганда қайчини унутиб қолдиришган — дебди.
Иккинчи бемор:
— Менда врачни қўлқопи қолиб кетганди — деб турса
Коридордан врачни овози эшитилибди:
— Ҳамширани ҳеч ким кўрмадими?
2та ГАИ ходими радар билан йўл чеккасида турибди.
Бир машина катта тезликда учириб келаётган экан.
— Тезлиги неча экан? - деcа
Шериги:
— 50 000 сўм.
Ота-оналар фарзандларини биринчи синфга тайёрлашмоқда. Ҳаражатлари эса гўёки турмушга бераётганга ўхшайди-я!
Бир одам кўчада 100 долларлик пулни қалбаки эмаслигини текшириш учун қуёшга тутиб томоша қилиб турса ёнига бир ГАИ ходими келиб:
— Машинада эмасмисиз?
— Йўқ!
— Афсус!
Адвокат қамоқхонага бой мижознинг ёнига келса, мижоз:
— Мана шу чемоданда 1 миллион доллар бор, нима қиласан мен билмайман, шу пулни бериб, судьяни кўндиргинки, қўрқиб турибман узоқ муддатга қамайдими деб, олган пули эвазига менга бир йил қамоқ жазо белгиласин, тушундингми?, - дебди.
Адвокат ўйланиб чемоданни олиб кетибди.
Суд бўлибди, мижоз кутгандек 1 йил қамоқ жазо муддати берилибди.
Мижоз адвокатга:
— Сенга раҳмат, судьяни кўндиришинг росса қийин бўлган бўлса керак, а?, - деса.
Адвокат:
— Ҳақиқатдан судьяни кўндириш қийин бўлди, чунки у сизни бутунлай оқламоқчи эди, берган пулингизга бир йилга зўрға кўндирдим, - деган экан
Бир куни Аловиддин чироғини ишқалабди, ҳeч нарса бўлмабди.
Эртасига яна ишқалабди, ҳeч нарса бўлмабди.
Учинчи куни яна ишқалаган экан, охири майд ин чина, дeган ёзув пайдо бўлибди.