Уддабуронлар ҳақида латифалар

Бир ўқитувчи синфига:
— Ким жинни бўлса доскага чиқсин, - дебди.
Шунда бир бола чиқибди. Ўқитувчи сўрабди:
— Ҳа, жиннилигини тан олдингми?
Шунда бола:
— Йўқ мен ҳам сизга қўшилай, - дебди.
Агар аёлингиз сизни чўнтагингизни текширмаслигини айтса, ишонманг. Бор-йўғи чўнтагингизга аёллар лаб бўёғини солиб қўйсангиз бас!
Бир тиланчи эшикни таққиллатибди.
Уй эгаси эшикни очиб, тиланчини кўрибдию битта нон чиқариб берибди. Тиланчи эса:
— Менга торт берсангиз, дебди.
— Ие, нега? Доим нон олардингку?
— Бугун менинг туғилган куним...
Алишер 5 ёш Онаcи:
— Нок ейcанми, шоколадми?
Алишер:
— Ноколад
Бир аёл жон бераётган экан. Эридан сўрабди:
— Менга хиёнат қилганмисиз?
— Бу нима деганинг?! Албатта йўқ! - дебди эри. Шунда хотини:
— Тўғрисини айтаверинг, хиёнат қилганмисиз? Барибир умрим тугаяпти, - деса, эри:
— Мабодо ўлмай қолсанг-чи!? - дермиш.
Бир бола лўли қиз билан бир бирларини севишаркан. Бола қизга:
— Санга уйланаман, деса
— Онамдан сўранг, нима десалар, шу. Олой бозорига борсангиз, ўша ерда тиланчилик қиладилар, дебди.
Бола бориб, қизни онасига:
— Қизингизга уйланмоқчиман, деса
Онаси:
— Фақат битта шартим бор, дебди. Ўрнимда 3 кун тиланчилик қиласан.
Бола рози бўлибди. Орадан 3 кун, 5 кун, ҳатто 10 кун ўтса ҳамки бола қизникига бормабди.
Охири қизнинг онаси келиб:
— Синовимдан ўтдинг. Қизим саники, деса
Бола:
— Қизингам, санам керак эмассан. Йўқолларинг! Жойни ҳеч кимга бермайман, дебди.
Афанди қўш хайдаб юриб бир хум олтин топиб олди. Атрофига олазарак қараган эди, ёнида ов қилиб юрган подшога кўзи тушди. «Агар шу олтинларни подшога берсам, бирор шаҳарга мени ҳоким қилар» деган хаёл кўнглидан ўтди-да, подшони чақирди. подшо ҳам кела бошлади, У келгунча, олтинларнинг меҳри ўткирлик қилиб, уни подшога бергиси келмай қолди. Подшо:
— Нима ишинг бор, мени нега чақирдинг!— деди.
— Шоҳим, сиз кўзчи, диди баланд одамсиз, бир чамалаб кўринг-чи, ҳайдалган жой кўпми, ҳайдалмаганими?— деди Афанди.
Ниҳоятда аччиғланган подшо:
— Аблаҳ, менинг овимга ҳалал бердинг!— дедида жўнаб қолди. подшо бироз юргач, Афанди яна ийиб кетди-да, олтинларни унга бергиси келиб чақирди:
— Шоҳим, қайтинг, бир хум олтин бераман! Олтиннинг номини эшитган подшо отининг бошини буриб қайтиб кела бошлади. Бироқ у етиб келгунча Афанди яна айниб қолди-да:
— Шоҳим, бир назар солиб қаранг, ола ҳўкизим тез юрадими, қораси илдамми? — деди Афанди.
Подшо ўз ичида: «Бу жинни одам экан» деб хаёл қил-ди-ю отни чоптириб кетди.
Афанди қўшни тугатиб, кечқурун хумни кўтариб уйига келди. Хумни уйга қўйиб, ҳўкизларни жойлаш учун молхонага кириб кетди. Хотини хумни қараган эди, ичи тўла олтин. У дарров олтинларни сандиққа солиб, хумни тош билан тўлатиб қўйди.
Афанди молхонадан чиққунча яна олтинларни подшога бергиси келиб қолди-да, хумни қопга солиб кўтариб, саройга қараб жўнади. Подшо беклари билан кенгашиб ўтирар эди. Афанди ўртага кириб бориб:
— Шоҳим, сизга бир хум олтин олиб келдим,— деди-да хумни гиламга ағдарди.
Ундан тўкилган тошларни кўриб, ҳамма ажабланди. Афанди хижолатдан чиқиш учун, деди:
— Борди-ю, шу хум тўла тилла бўлганда, неча ботмон келар эди?
Янги киёв қайнонасига телефон қилаябди:
— Ойи қизингизни олиб кетинг! Қизингиз менга ёқмади. Аранг бир ой чидадим. Менга бунақа хотин керакмас!
Қайнона:
— Вой шўрим қурсин. Куёв бола ҳар қанақа олинган маҳсулотни 3 кун муддат ичида қайтариш керак. Ўз вактида қайтарилмаган маҳсулотга ишлаб чиқарувчи жавобгар бўлмайди!
Афанди касал бўлиб табибга борган эди, ғоз шўрва ичишни буюрди. Ғоз сотиб олишга қурби етмаганидан Афанди елкасига камалакни осиб, белига иккита нонни тугиб, кўлга ғоз овлагани борди. Қараса, кўлда ғоз кўп, бироқ у кечгача уринса ҳам, биронта ғоз овлаёлмади. Ниҳоят чарчаб, оч қолиб кўлнинг сувига нон ботириб ея берди. Шу вақт бир овчи келиб:
— Ҳа, Афанди нима қилиб ўтирибсиз!—сўради.
— Ғоз шўрва ичаётибман,— жавоб берди Афанди.
— Гўшти қани, йўқ-ку?
— Гўштини тузлаб патига ўраб қўйдим, ҳув, ана!— деб учиб кетаётган ғозларни кўрсатди Афанди.
Эри уйга роса ҳам жаҳли чиқиб келибди. Хотини овқатни сузибди, кейин эрини кўнглини олиш учун:
— Хўжайин, овқатим ширин чиқдими?
— Ҳааа, роса..., худди молни тезагидай ширин экан, - деса.
Хотинига ҳам алам қилиб:
— Қойил-е дадаси, татиб кўрмаган нарсангиз йўғ-а.