Уддабуронлар ҳақида латифалар

Афанди сават кўтариб бир боққа ўғирлиққа кирди, ҳар хил узумлар билан саватни тўлатиб турганда, боғбон келиб ёқасидан бўғди:
— Нега боққа кирдинг?!
Афанди ундан баландроқ келди:
— Бўлмаса нега хотинингга кавуш олиб бермадинг?
— Ие, али деса, бали дейди-я, бу одам. Хотинимнинг кавуши билан сенинг нима ишинг бор?
— Қизиқ одам экансан, гапни кавласанг, гап чиқади, ўғирлиққа кирдим дейми бўлмаса!..
Кинотеатрдаги томошабин олдида ўтирган кишига деди:
— Марҳамат қилиб шляпангизни олиб қўйсангиз! Бирор нарса кўрармикинман деб, чиптага уч минг тўлаганман!
— Мен ҳам бошқалар кўриб қўйсин деб, бу шляпага йигирма минг тўлаганман!
Афанди кўчада бир одамни бекордан-бекорга аҳмоқ деди. У одам Афандининг бошига мушт ўқталиб келди.
— Ким аҳмоқ!
— Шу келишинг рост бўлса, мен аҳмоқман,— жавоб берди Афанди.
Бир кун, бир йигит севган қизи билан кўчада кетаётса, Мерседесда бир йигит келиб, сигнал чалди, шунда қиз ёнидаги йигитга:
— Бор-э — деб Мерседесга ўтириб олибди,
Шунда Мерседесдаги йигит:
— Узр, мен сизни эмас, хўжайинни чақиргандим дермиш...
Афандидан одамлар сўрадилар:
— Сиз каттами, акангиз каттами?
— Бултур акам мендан бир ёш катта эди, бу йил ёшимиз баравар бўлса керак, — деди Афанди.
Афандини саройга чақиришибди. Афанди саройга кириб қараса, ҳамманинг қўлида тухум бор экан.
Подшо сўрабди:
— Афанди сани тухуминг қани?
Шунда Афанди айтган экан:
— Шунча товуқни ичида битта хўроз ҳам бўлиш керак-ку!!!
Янги ўзбекнинг боласи институтга кириш учун тарихдан ижодий имтиҳон топширмоқда.
Имтиҳон олувчи:
— Хўш, айтингчи, рус-япон уруши қайси мамлакатлар ўртасида бўлиб ўтган?
— Вариантлар борми, домла?
Пештокида «Кўнгил сирингизни гул воситасида изҳор этинг!» шиори осилган гуллар дўконига бир йигит кирибди.
— Менга бир дона атиргул беринг, - дебди у сотувчига.
— Атиги биттами?
— Ҳа... Мен жуда камгапман!
Дала шийпонида гурунглашиб ўтирган раис Афандидан сўради:
— Насриддин, қани, менга айтинг-чи, ёлғиз ўзингизга бир шиша ароқ берсак, кайфингиз ошадими?
— Йўқ, ошмайди, - деб жавоб берди Афанди.
— Икки шиша ароқ ичганингиздан кейин ҳам далага чиқаверасизми?
— Ҳа, албатта.
— Уч шиша ароқдан кейин-чи?
— Учинчи шишадан сўнг бориб ишлай олмайман-у, аммо сизга ўхшаб раҳбарлик қила оламан, - деди Афанди.
Афандидан сўрадилар:
— Осмонда қанча юлдуз борлигини балки сиз биларсиз?
— Очиғини айтсам, мен ҳам шуни билишни истайман. Анчадан бери санамоқчи бўлиб юрибману, лекин имкони бўлмаяпти.
— Нега имкони бўлмайди?
— Юлдузларни ердан туриб санаб бўлмайди, осмонга чиқиш керак. Лекин бунга кундузи вақтим йўқ. Кечаси бўлса, осмонга чиқиб қоронғида адашиб кетишдан қўрқаман.