Уддабуронлар ҳақида латифалар

Пиёниста даволанишга келибди. Врач:
— Ҳўш, кўп ичасизми?
— Унчалик кўп эмас, кунига икки литр ароқ холос...Бир грамм ҳам кўп эмас!
— Эх-хе! Анчадан бери ичасизми?
— Унчалик кўп бўлгани йўқ, 12 ёшимдан бери...
— Ух-хў! Бўлмаса, даволанасиз! Факат битта шарти бор!
— Қанақа?
— Даволашни бошланишида кунига 200 граммдан кўп ичмайсиз!
— Икки юз грамм... Бўпти! ...Эртаси куни пиёниста оёғини зўрға судраб босиб, аллақандай қўшиқни хиргойи қилганча келибди.
— Азизим, сиз билан келишгандикку, кунига 200 граммдан кўп бўлмасин, деб!?
— Нима, мени битта сизда даволанаяпти деб ўйлайсизми?
Малласоч қиздан сўрашибди:
— Алифбода нечта ҳарф бор?
— Олтита.
— Қандай қилиб?
— А, Л, И, Ф, Б, О. Ҳаммаси бўлиб олтита!
Афанди бировнинг боғига кириб, ўрик ўғирлаётган эди, боғбон келиб қолди.
— Кимсан!?—деди боғбон.
Афанди ўрикнинг танасига ёпишиб олиб жавоб берди:
— Мен ўрикнинг елимиман. Боғбон яна сўради:
— Елим ҳам гапирадими?
— Кечирасиз,— деди Афанди,— билмабман, чип-чип-чип...
Маҳалланинг балоҳўри Афандини чақириб:
— Уйингизга ош буюринг, казо-казолар келишган, кириб чиқамиз,— деди.
Афанди хўп деб уйига кириб кетди. Балоҳўр айтган вақтида казо-казолар билан келди, супага ўтирилгач:
— Қани, Афанди, қўлга сув олинг,— деди. Афанди унинг қўлига сув қўя ётиб:
— Ҳали қозон осганимиз йўқ — деди.
— Нега?— деди балоҳўр.
— Ҳамма нарса тайёру кичкина бир нарсага қараб қолдик.
— Нима экан?
Афанди унинг қулоғига аста деди:
— Пул!
Автобусда бир аёл ишдан уйига қайтаётган экан, уни уйи охирги бекатда экан. Бир башанг кийинган ёшроқ аёлга кўзи тушиб: бу аёл ҳеч қайси бекатда тушмади, демак мени маҳалламда тушади.
Биронта эркакни олдига келяпти бир қўшнимни эри йўқ, яна бирини эри хорижда, яна бири ишда, демак мени эримни олдига келяпти.
Эримни 2та ўйнаши бор: бири Таня, бири Лена. Таня чет элга кетган, демак буни исми Лена.
Аёл:
— Лена илтимос манави пулни кондукторга узатворинг.
Лена ҳайрон:
— Мени қаердан танийсиз?
Бир одам янги машина сотиб олибди ва унга хотини:
— Ҳозир ёмон одамлар кўп, машинани магнитафонини ўғирлаб кетишлари мумкин. Гаражимиз йўқ. Нима қиламиз? - дебди.
Эри ўйлаб, ўйлаб чорасини топибди. Қоғозга: "Бу машинада аудио магнитафон, уяли телефон, ҳатто мотори ҳам йўқ", - деб ёзиб, ёпиштириб қўйибди.
Эртасига эрталаб чиқса, машинани олдида одамлар тўпланиб турган эмиш. Бориб қараса ёпиштириб кетган қоғози тагида яна 1 та қоғоз пайдо бўлиб қолганмиш. У қоғозни ўқиса: "Аудио магнитафон, уяли телефон, ҳатто моториям йўқ машинага 4 та балонни нима кераги бор? - деб, ёзиб қўйишган экан.
Мени яхши деб биладиганларга - катта рахмат!
Асли қанақалигимни билганларга эса, илтимос - биров билмасин-а?!
Тушликдан сўнг эр хотинига деди:
— Хотин, қара, меҳмонлар яна ликопларингни ўғирлаб кетишибди…
— Қайсиларини?
— Ҳалиги «Еттинчи осмон» ресторани, деб ёзилганлари бор эди-ку…
Буқа фермернинг қайнонасини сузиб олибди-ю қайнона қазо қилибди. Унинг жанозасига келган роҳиб тўпланган одамларни кўриб, ҳайрон қолибди:
— Афтидан бу аёл жуда ажойиб инсон ўтган кўринади. Шунча эркак ишини ташлаб келибди.
— Улар дафн маросимига келгани йўқ, - деди фермер,— уларнинг кўпчилиги буқамни сотиб олмоқчи.
Афанди тепакал эди, сочини олдириб бўлгач, сартарошнинг қўлига битта тешик танга бериб кетаётган эди, сартарош:
— Афанди, бу танга ўтмайди, бутунини беринг,— деди.
— Танганинг бутунини бошимнинг тепасига соч чиққанида оласиз,—- деди Афанди.