Уддабуронлар ҳақида латифалар
— Ҳаммангизни кўришга кўзим йўқ!
— Битта топишмоқ айтаман топсангиз сизга тегаман. Вақ-вақ қилиб сакраб юради, сувни яхши кўради.
Йигит: Сигир - топдимми?
Қиз: Ҳа, тўғри топдингиз!
— Меҳмон, бола-чақаларингизни ҳам роса соғингандирсиз-а?
— Нимасини айтасиз! Эртага ҳаммаларини шу ерга чақирмоқчиман.
— Ўғлим, туяни яхши кўрасанми?
— Ҳа.
— Кел бўлмаса, нонингни туя қилиб берай. Афанди бир нонга, бир ҳалиги кишига қараб деди:
— Туя эшигимиздан сиғмайди. Қўяверинг ўзим бўталоқ қилиб оламан.
— Хотин, таниш муллабаччалар келишди, ошни катта қил,— деди.
Хотини тажанг бўлиб ўшқирди:
— Уйингизда сичқонлар ҳасса таяниб юрибдику, нимангизга меҳмон бошлаб келдингиз?
Афанди меҳмонлар олдига чиқиб деди:
— Хотиним беҳисиз ош яхши бўлмайди дея ётибди. Улмай-нетмай кузга етиб олсак, хотиним отасиникига бориб беҳи олиб келади. Ош дам егунча бир айланиб келинглар!
— Мен айни дамда одамларни ҳаётдаги ўрнини топишга ёрдам бераман.
— Руҳшуносмисиз?
— Йўқ, такси ҳайдовчисиман!
Афанди бироз фурсат ўтказиб, ўртоқлар "мен фокус кўрсатмоқчиман", деб ҳаммани ўзига қаратиб, давом этибди:
"Ҳозир мана бу қошиқни шундоқ чўнтагимга солиб, Валини чўнтагидан чиқариб бераман", - деган экан.
— Иккалангиз шошилиб қаерга кетаяпсиз?
— Мана, ҳозир иккалангиз баробарлашдингиз, - деди Афанди у билан эшак орқасидаги масофани кўрсатиб, - бир оз туриб дўстлашиб кетасиз, ўзидан сўранг, қаерга боришини айтиб беради.
— Афанди, мучалингиз нима, неча ёшга кирдингиз?
— Мучалим аждар, элликка кирдим.
— Мучалнинг илон бўлишини эшитиб юрардиму, аждар бўлишини шу ёшга кириб, энди сиздан эшитишим,
Афанди тушунтириб берди:
— Ёшлигимда онам раҳматлик, сенинг мучалинг илон деган эдилар. Ҳозир элликка кирдим, эллик йил ичида ҳар қандай илон ҳам аждар бўлиб кетади-да.
— Ойижон, адажон! Бугундан бошлаб мен ўзим алоҳида, мустақил яшайман!
Ота-онаси:
— Жуда яхши ўғлим. Сени улғайганингдан хурсандмиз, - дейишибди.
Ўғли эса:
— Мана сизни нарсаларингиз, йиғиштириб қўйдим, - дермиш.