Ўқитувчи-домла ҳақида латифалар

Бир ўқувчи ҳеч чўмилмас экан. Ундан бадбўй ҳид келаркан. Шунда ўқитувчиси унинг кундалигига "Ота-она болани чўмилтириши керак. Болангизни бадбўй ҳид тутиб кетган», деб ёзиб қўйибди.
Ота-онадан жавоб келибди: «Болани ўқитиш керак!!! Ҳидлашамас»
Қўшни синф хонадан келаётган шовқиндан дарс ўта олмаган ўқитувчи шартта ёнидаги синфга кирибди-да, ҳеч нарса демай, тик туриб гапираётган болани қулоғидан тортиб ўзини синфига олиб кириб ўтказиб қўйибди.
Бироздан кейин эшик тақиллаб бир ўқувчи кирибди-да дебди:
— Кечирасиз, боя бизни ўқитувчимизни қулоқларидан тортиб олиб чиқиб кетган эдингиз. Қайтариб берасизми?
Институтда ўқитувчи талабага қараб:
— Дарсга яна тайёрмасмиз денг!
— Ҳа, домлажон...
— Кечаси билан телевизор кўриб чиққанмиз демак...
— Шунақа...
— Институтга ҳам ҳурмат йўқ денг!
— ...
— Давлатни пулини еб ётибмиз денг!
— Узр домлажон. Сизни билмадим-у, мени ҳали ота-онам боқяпти...
Инха университети олимлари янги робот-одам яратишибди. У ҳатто ўчирилган ҳолатда ҳам 3та функцияни бажарар экан: кийиниш маданияти бўйича текин маслаҳат бериш, атрофдагиларни сўкиш ва ундан кейин кечирим сўраш.
Бир одам имтиҳон топширгани борса, домла исмини сўрабди.
— А-а-а-анвар, - дебди ҳалиги одам.
— Нега исмингизни А-а-а-анвар деяпсиз? Дудуқмисиз? – дебди.
— Йўқ, паспортимга исмимни шундай ёзишган, - деб жавоб берган экан.
Институт аудиториясида дарс кетяпти. Ўқитувчи доскага мураккаб формулаларни ёзиш билан банд. Талаба йигитлар эса карта ўйини билан машғул.
Йигитлардан бири қўлидаги картани нотўғри ташлаб, ўйин қоидасини бузган эди, ёнидаги ўртоғи:
— Эй, тушунмадим...!!! Манга қара! Нима бу??? - деса, доскага ёзаётган ўқитувчи шошиб-пишиб:
— Ҳозир, ҳозир ҳамма формулаларни тушунтириб бераман, - дермиш.
Бир куни мактабда тил ўқитувчиларининг кенгаши чақирилибди. Кенгашда Лотин ёзувидаги алифбодан "к" ёки "қ" ҳарфларининг бирини олиб ташлаш масаласи қўйилибди. Кўпчилик ўқитувчилар "Қ" ҳарфини олиб ташлаш таклифи билан чиқишибди сабаб ёмон сўзлар барчаси шу ҳарфдан бошланади деб этишди улар.
Метод бирлашма раҳбари ҳаммани тинглаб қарор қабул қилибди, лекин четда турган 1 ўқитувчи уларга қўшилмапти, нега унга қўшилмайсан деганда у:
— "Сиқилиб кетдим" сўзини энди бир айтиб кўрингларчи дебди.
Мактабда она-тили дарсида ўқитувчи:
— Хўш Бозоров, сиз турингчи. Сизга савол: "Мен сизга янги костюм-шим совға қилдим" бу қандай гап?
— Домлажон, шуям қийинми? Бу бўлмаган гап, - дермиш.
— Собир, do you speak English?
— Нима?
— Қодир, do you speak English?
— Нима?
— Саида, do you speak English?
— Yes? I do!
— Нима?
Бир куни Aзизбек мактабгa келмaди. Эртacигa уcтoзи Азизбекдaн:
— Нeгa кечa мaктaбгa келмaдинг, - деб cўрaди.
— Бир аёлни пули тушиб қoлибди.
Уcтoзи:
— Ҳa, қидиришиб юбордингми?
— Йўқ, у aёл кетгуничa пулни oёғим билaн боcиб турдим.