Ўқитувчи-домла ҳақида латифалар

Имтиҳонда чиройли талаба қиз билетдаги саволларга жавоб топа олмай ўтирса, ўқитувчи ёнига келиб:
— Яхши қиз, бугун кечқурун бўшмисиз...? - дебди.
Қиз хурсанд бўлиб, — Ҳа бўшман, - деб нозланиб жавоб берса, ўқитувчиси:
— Бўлмаса, кечаси ўтириб саволларга яхшилаб тайёрланинг. Қайта топширасиз! - деган экан.
Ўғли математика фанидан "2" баҳо олиб келибди.
Ота:
— Нега "2" олдинг?
Ўғил:
— Устозим 2+3 нечи бўлади дедилар. Мен 5 дедим.
Ота:
— Хўш?
Ўғил:
— 3+2 нечи деб яна сўрадилар.
Ота:
— Тентак. Аҳмоқ. Эсинг жойидами? Иккаласи ҳам бир хил-ку!
Ўғил:
— Мен ҳам унга ҳудди шу сўзларни айтдим-да!
Консерватория талабаси мутахассислик бўйича битириш имтиҳони олдидан ҳаяжонланиб турса, курсдоши:
— Шу ҳам муаммоми? Имтиҳон оладиган ўқитувчинг ёзган композициясини олгин-да, бошидан охиригача тескари ўгириб ёзгинда, топшириб чиқавер! – деб маслаҳат берибди.
Талаба ҳафа бўлиб:
— Унақа қилиб кўрдим, устозим ёзган мусиқасини тескари чалиб кўрсам, Бетховенни мусиқаси чиқяпти.
Дарахт тепасида ректор, декан ва кафедра мудири ўтиришган экан. Бир пайт дарахт тагидан талаба ўтиб қолди.
Ректор:
— Келинглар, унинг оёғи остига 10000 сўм ташлаймиз. Уни олиб, ҳурсандчилик учун ичади. Биз уни қўлга тушуриб, стипендиясидан маҳрум қиламиза.
Декан:
— Йўқ, яхшиси 50000 сўм ташласак, бутун группа ичади. Ҳаммасини стипендиясини бекор қиламиза.
Кафедра мудири декан қулоғига:
— Яхшиси, ректорни дарахтдан итариб юборсак, ярим соатдан сўнг бутун институт ҳурсандчилигидан ичади.
Ўқитувчи ўқувчидан сўрабди:
— Шекспир нечанчи йилда туғилган?
— 1564 йилда.
— 1565 йилда эса нима бўлган?
— Шекспир 1 ёшга тўлган.
Талаба имтиҳонда домлани ҳеч қайси саволига жавоб беролмабди.
Шунда домлани жаҳли чиқиб зачоткасига "эшак", - деб ёзиб берса
Талаба қўлига олиб ўқиб туриб:
— Домла исмингизни ёзибсизу лекин баҳоим қани? - дермиш.
Биринчи синфда:
— Тошматов, икки карра икки нечи бўлади?
— Тў-ў-ўрт!
— Нега йиғлаяпсан?
— Беш бўлишини хоҳлайман.
Бешинчи синфда:
— Тошматов, икки карра икки нечи бўлади?
— Тўрт!
Коллежда:
— Тошматов, ҳалигача билмайсанми!? Икки карра икки нечи бўлади?
— Ўзингиз айтаверинг устоз, қанча бўлади...?
— Мени энг яқин дўстимни нега шарманда қилдинг? Сени синф раҳбаринг билан ҳиёбонда қўл ушлашиб ўтирганини ҳаммага гапириб бериш шартмиди, ўғлим?
— Синф раҳбаримни ўзлари илтимос қилдилар-да!
— Қанақасига ахир?
— Аҳмедов, нега орқа партада хингиллаб ўтирибсан. Доскага чиқиб сабабини айт! Бизлар ҳам кулайлик, - дедилар ўқитувчим. Кейин мен гапириб бердим...
Бир куни ўқитувчи дарс ўтиб турганида 3та ўқувчи кечикиб келибди. Ўқитувчи 1-ўқувчидан:
— Сен нега кечикиб келдинг ?
Ўқувчи:
— Мен бозорда пойабзал сотаман, шунинг учун кечикдим, - деб жавоб берибди
Ўқитувчи хурсанд бўлиб:
— Размеримни биласана? - деб киритибди
2-ўқувчидан сўрабди:
— Сен нега кечикиб келдинг?
Ўқувчи:
— Мен бозорда газлама сотаман, - деб жавоб берибди
Ўқитувчи яна:
— Размеримни биласана? - деб киритибди.
3-ўқувчидан сўрамасдан жойига ўтказган экан...
Ўқувчи:
— Устоз мен гўрковман, сизнинг размерингиз нечи? - деб сўрабди.
Коллежда дарс жараёни:
— Эшматов, нега вазифани бажармадинг?
— Мен Ёшлар Иттифоқи билан тадбир қиляпмиз. Тайёргарликда эдим. Тавсия қилишса, талаба бўламан.
— Тушунарли, ўтир! Тошматова, вазифани бажардингми?
— Нашриётга боргандим. Шеърий китобим чиқяпти. Зулфиячиларга имтиёз бор экан. Худо хоҳласа, талаба бўламан.
— Яхши, ўтир. Ҳа Абдурайим, кеч қолибсан!? Вазифаниям бажармагандирсан?
— Энди дарс қилишим шарт эмас. Дадам ҳарбий. Деярли талабаман.
— Кир, жойинга ўтир. Солиев?
— Устоз, аввал ҳам айтганман. Коллежни битириб олсам, дадам билан Россияга кетаман.
— Сен-чи?
— Устоз мен IELTS ўқияпман.
— Ҳеч ким вазифани бажармадими?
—Устоз, талаба бўлишга жой қолмади. Сиз ҳам дарс ўтиб овора бўлманг, қийналманг деймиз...
— Келишдик, шовқин қилмай ўтиринглар. Комиссия келаркан. Мана бу ҳужжатларни тўлдириб қўяй...